Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2027 йилдан бошлаб бола парвариши бўйича нафақани ким тўлайди ва ПФ 193-сон Фармонга мувофиқ янги имтиёзлар Йирик солиқ тўловчи ва йирик тадбиркорлик субъекти: фарқ нимада Йирик солиқ тўловчи ва йирик тадбиркорлик субъекти: фарқ нимада

ЯИДХПда – Ўзстандартдан янги хизмат

18.03.2019

Рус тилида ўқиш

ЯИДХП Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг янги хизматини таклиф этмоқда.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.1999 йилдаги 438-сон қарорига мувофиқ, «Ўзстандарт» агентлиги тадбиркорлик фаолияти субъектларини турли ташувчилардаги штрихли кодларнинг оригинал-макетлари билан таъминлайди.

 

Маҳсулотларни GS1 штрихли кодлари билан тамғалаш истагини билдирган тадбиркорлар ташкилотнинг ва Ўзбекистон давлат стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг штрихли кодида фойдаланиладиган товар кодини олиш учун «GS1 Uzbekistan» уюшмасида рўйхатдан ўтишлари керак. Сўнг товарларни Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни Давлат реестрига киритиш ва штрихли кодларнинг оригинал-макетларини олиш учун «Ўзстандарт» агентлигига улар ҳақидаги ахборотни тақдим этиш зарур (Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларни штрихли кодлаш тўғрисидаги низомга қаранг).

 

Янги хизмат тадбиркорлик фаолияти субъектлари – Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларга автоматик режимда кўрсатилади.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

.

Валюталар курси

2026-09-22
  • USD:11809.82 (+0.00) сум
  • EUR:13569.48 (+0.00) сум
  • RUB:140.68 (+0.00) сум