Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Давлат харидларида корхоналар учун нималар ўзгармоқда Қайси даврларда фойда солиғини 50 фоизга камайтирилган ставка бўйича тўлаш мумкин Ходимнинг соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш бўйича тўловларни қандай амалга ошириш ва ҳисобга олиш керак

Услубий тавсиялар корпоратив бошқарув кодекси бўйича ишлашга ёрдам беради

10.10.2018

Рус тилида ўқиш


Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази «Корпоратив бошқарув кодексининг айрим қоидаларига риоя қилишга доир услубий тавсиялар»ни ишлаб чиқди, дея хабар қилади қўмита матбуот хизмати.

 

Эслатиб ўтамиз, Корпоратив бошқарув кодекси Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 11.02.2016 йилдаги 02-02/1-187-сон баённомаси билан тасдиқланган. Кодекс унинг матнида таъкидланишича тавсия тусига эга, акциядорлик жамиятлари ҳалол ва ошкора бизнес тарафдори эканлигини намойиш қилган ҳолда, унга ихтиёрий равишда амал қиладилар.

 

«Корпоратив бошқарув кодексининг айрим қоидаларига риоя қилишга доир услубий тавсиялар»да қуйидаги жиҳатлар кўриб чиқилади:

  • Кодекснинг умумий қоидаларига риоя қилиниши;
  • ички назорат механизмларининг татбиқ этилиши;
  • акциядорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг амалга оширилиши таъминланиши;
  • ривожланиш стратегияси ва узоқ истиқболдаги вазифаларнинг белгиланиши;
  • ижро этувчи органнинг акциядорлар ва инвесторлар билан биргаликдаги самарали ҳаракатлари механизмининг татбиқ этилиши.

 

Услубий тавсияларни ҳавола бўйича юклаб олиш мумкин. Тавсиялар Кодекс нормаларини бир хилда талқин қилишда қўлланилиши мумкин.


 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_