Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўтган йилда мамлакатимиз иқтисодиёти 1,6%га ўсди

26.05.2021

Рус тилида ўқиш

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқишди.

 

2020 йил якунлари бўйича юртимиз иқтисодиёти 2019 йилга нисбатан 1,6%га ўсган бўлиб, ялпи ички маҳсулот ҳажми 580,2 трлн. сўмни ташкил этди. ЯИМ ўсишининг 0,76%и қишлоқ хўжалигига (соҳадаги ялпи қўшилган қийматининг ўсиши 3%), 0,55%и қурилишга (9,2%), 0,18%и саноатга (0,7%) ҳамда 0,04%и хизматлар кўрсатиш соҳаси (0,1%) ҳиссасига тўғри келди.

 

Коронавирус пандемияси халқаро бозорларга ўз таъсирини кўрсатганлиги оқибатида мамлакатимиз ташқи савдо айланмаси 36,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 13,1%га қисқарган. Бунда экспорт 13,4%га, импорт эса 12,8%га камайган.

 

Пандемиянинг салбий таъсирига қарамай, Давлат бюджети даромадлари 2020 йилда 132,9 трлн. сўмни ташкил этиб, белгиланган 128,7 трлн. сўм прогноз 103,3%га ошириб бажарилди.

 

Давлат бюджетининг 2020 йилдаги харажатлари (давлат мақсадли жамғармаларисиз) 144,1 трлн. сўмни ёки ЯИМга нисбатан 24,8%ни ташкил этди. Ҳисобот даврида ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 74,2 трлн. сўм ёки умумий харажатларнинг 51,5%и миқдорида маблағ сарфланди.

 

Ўзбекистон Республикаси давлат ташқи қарзининг ҳажми 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига 21,1 млрд. долларни ташкил этди.

 

Санитария-гигиена тадбирларини амалга ошириш, COVID-19 билан касалланганларни даволаш, иқтисодиётнинг энг кўп зарар кўрган соҳаларини қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринларини яратиш орқали пандемия оқибатларини юмшатиш билан боғлиқ тадбирларга турли манбалар ҳисобидан 77,2 трлн. сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 13,3% миқдорида маблағлар йўналтирилди.

 

Депутатлар Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни ҳам кўриб чиқишди.

 

2021 йилнинг январь-март ойларида республикамиз иқтисодиёти 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 3%га ўсди (2020 йилнинг 1-чорагида 4,6%). Ялпи ички маҳсулот ҳажми 128,6 трлн. сўмни ташкил этди. Иқтисодий ўсиш саноатда 3,8%га, қурилишда 0,5%га, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 3,1%га ҳамда хизматлар кўрсатиш соҳасида 2,8%га ўсиши таъминланган. Инфляция даражаси йиллик нисбатда 10,9%ни, ўтган йилнинг январь-мартига нисбатан эса 2,7%ни ташкил этди.

 

Ҳисобот даврида Давлат бюджети даромадлари 33,9 трлн. сўмни, харажатлари эса 34,1 трлн. сўмни ташкил этиб, Давлат бюджети дефицити 188,2 млрд. сўмни ёки ЯИМга нисбатан 0,1%ни ташкил этди ва прогноз даражасида бўлди.

 

Қайд этилганидек, иқтисодиётни жонлантириш ҳамда истеъмолни рағбатлантириш мақсадида ижтимоий харажатлар 2021 йил 1-чорак якуни билан ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21%га оширилиб, 18,2 трлн. сўмни ташкил қилди.

 

Ҳозирда юзага келган пандемия шароитида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий марказларига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган тадбирлар учун 2021 йилнинг 1-чорагида жами 387,5 млрд. сўм маблағ ажратилди.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16