Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўйинчоқ сотиб олаётганда сертификатни талаб қилинг

03.06.2020

Рус тилида ўқиш

Ўйинчоқларни сотишдан олдин уларга гигиеник сертификат ёки санитария-эпидемиология хулосаси олиниши шарт. Ўйинчоқлар хавфсизлик жиҳатидан текширувдан ўтказилмаса, у бола соғлиғига зарар етказиши мумкин.

 

Ўйинчоқларни сотиб олишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бошқармаси бошлиғи Павел Магай сўзлаб берди.

 

Чин кўнгилдан берилган совға соғлиққа зарар етказмаслиги учун ўйинчоқ танлаётганда унга илова қилинган ҳужжатларга эътибор қаратиш лозим. Ўйинчоқлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига олиб кириладиган мажбурий сертификатлашдан ўтказиладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига киритилган. Ўйинчоқларни бозорга чиқаришдан олдин гигиеник текширувдан ўтказиш зарур, унинг натижаларига кўра гигиеник сертификат ёки санитария-эпидемиология хулосаси берилади (Ўйинчоқларнинг (ўйинларнинг) болалар соғлиғи учун хавфсизлигига оид санитария-гигиена талабларига қаранг).

 

«Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тўғрисида»ги Қонунга биноан мажбурий тартибда сертификатлашдан ўтказилиши лозим бўлган маҳсулот қуйидаги ҳолатларда Ўзбекистон ҳудудида реализация қилинишига рухсат этилмайди:

  • сертификатлашга тақдим этилмаган бўлса;
  • зарур талабларга мувофиқ келмаганлиги сабабли сертификатлашдан ўта олмаганда;
  • сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёки унинг амал қилиши тўхтатиб турилган (бекор қилинган) бўлса.

 

 – Сотувчидан қандай маълумотларни талаб қилиш мумкин?

 

– «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ тайёрловчи (бажарувчи, сотувчи) харидорга реализация қилинадиган товарлар, ишлар, хизматлар ҳақида зарур, ишончли маълумотларни ўз вақтида тақдим этиши шарт (бундай маълумотлар мажбурий тартибда нималардан иборат бўлиши лозимлиги ҳақида – бу ерда). Истеъмолчига мажбурий тартибда сертификатланиши лозим бўлган товарлар ҳақидаги маълумотлар ҳам тақдим этилиши лозим.

 

– Ўйинчоқ танлашда яна қандай жиҳатларга эътибор қаратиш лозим?

 

– Ўйинчоқни сотиб олишда қуйидагиларга эътибор қаратиш керак:

  • бола шикастланиши мумкин бўлган нотекис жойлари, ўткир қирралари мавжуд эмаслигига;
  • унинг ранги табиий рангларга максимал даражада яқин бўлишига;
  • ҳиди нохуш ва ўткир бўлмаслигига;
  • ўйинчоқнинг йўриқномасига, иложи бўлса уни харид қилингунга қадар олдиндан ўрганиб чиқиш керак;
  • ўйинчоқдан фойдаланишнинг махсус хавфсизлик қоидаларига амал қилиниши кўрсатилган огоҳлантирувчи ёзувга;
  • ўйинчоқ чиқарадиган товушга. У эшитиш қобилиятига салбий таъсир кўрсатмаслиги ва болани чўчитмаслиги лозим.

 

– Ўйинчоқ болага ёқмаганда ёки сифатсиз эканлиги ва нуқсонлари борлиги маълум бўлганда, уни қайтариб бериш ёки алмаштириш мумкинми?

 

–  «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ истеъмолчи сотувчидан олган ноозиқ-овқат товарини харид қилинган кундан эътиборан 10 кун мобайнида шунга ўхшаш сифати лозим даражада бўлган товарга алмаштиришга ҳақли, бундай товар мавжуд бўлмаган тақдирда эса пулли компенсация олиши мумкин. Ушбу талаб ўйинчоқларга ҳам тааллуқлидир. Электрон ўйинчоқлар қайтариб олинмайди ёки алмаштириб берилмайди.

 

Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қилиш қоидаларига биноан сифати лозим даражада бўлмаган товарни сотиб олган харидорга сотувчи томонидан нуқсонлари айтилмаган бўлса, уни алмаштириш, товарнинг харид нархини пасайтириш ёки унинг нуқсонларини бартараф этиш талаб қилиниши мумкин (бу ҳақда батафсил – бу ерда). 

 

Сотувчи (тайёрловчи) харидорнинг талабларини бажаришдан бош тортган ҳолларда, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилиниши лозим.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16