Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходима болани парваришлаш таътилидан чиққанидан сўнг яна декретга кетса, ўртача иш ҳақини қандай ҳисоблаш мумкинАйланмадан олинадиган солиқнинг ҳисоб-китобида жами даромадни ҳисобга олиш тартибиҚандай ҳолларда иқтисодий судга соддалаштирилган тартибда даъво аризаси бериш мумкин – Buxgalter Pro

Ўзбекистон Экологик партиясини ташкил этиш ташаббуси билан чиқмоқдалар

15.11.2018

Рус тилида ўқиш

Ташаббускорлар йиғилишида янги сиёсий партияни ташкил этиш, номлаш, шунингдек унинг ташкилий қўмитасини тасдиқлаш тўғрисидаги таклифлар қўллаб-қувватланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

 

Ўзбекистон Экологик партияси келажак авлодлар соғлом табиий муҳитда яшаши имкониятини таъминлаш йўлидаги жамиятнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиради. Бу иқтисодиёт, ижтимоий соҳани барқарор ривожлантириш, шунингдек фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилишга йўналтирилган тизимли ислоҳотларни ўтказиш учун муҳим.

 

Ташкилий қўмита партияни ташкил этиш, таъсис ҳужжатларини тайёрлаш ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий масалаларни ҳал этиш бўйича «йўл харитаси»ни тайёрлайди. У мазкур чора-тадбирлар комплекси амалга оширилишини ҳам таъминлайди.

 

Янги сиёсий партия Ўзбекистон Экологик ҳаракати тўплаган тажриба асосида ташкил этилади. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Экологик ҳаракат учун 15 та депутат жойига квота ажратилган. Бу экологик ҳолатни соғломлаштириш ва атроф муҳитни муҳофаза қилишда жамоатчилик иштироки фаоллигини ошириш имконини берди.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

.

Валюталар курси

2025-05-02
  • USD:12900.00 (+0.00) сум
  • EUR:14595.06 (+0.00) сум
  • RUB:157.32 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17