Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбекистонда янги корпоратив портал ишга туширилди

07.01.2016

Янги лойиҳа акциядорлик жамиятлари фаолиятини ёритиш, бўлажак инвесторлар учун уларнинг очиқлиги ва жозибадорлигини таъминлаш учун барпо этилди.

 

Портал Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази веб-сайти негизида UZINFOCOM Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва татбиқ қилиш маркази билан ҳамкорликда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида барпо этилди.

 

Кутилишича, унинг ишга туширилиши замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий қилишни янада ошириш, шунингдек акциядорларнинг компаниялар фаолияти тўғрисидаги ахборотдан хабардорлигини таъминлаш йўли билан  компанияларни стратегик бошқаришда акциядорлар ролини кучайтириш учун қўшимча рағбатлантирувчи омил бўлади.

 

Халқаро меъёрларни ҳисобга олган ҳолда порталда АЖ тўғрисидаги қуйидаги ахборот жойлаштирилади:

 

- молиявий ҳисобот ва аудитор хулосалари;

 

- АЖ фаолиятидаги муҳим фактлар ҳақидаги хабар;

 

- эмиссиялар рисолалари, жойлаштирилган акциялар, акциядорлик капитали миқдори тўғрисидаги ахборот ҳамда бўлғуси инвесторлар учун бошқа ахборот;

 

- корпоратив бошқарув ва қимматли қоғозлар бозори масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий базадаги ўзгаришлар.

 

Бундан ташқари, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида” Қонуннинг 44-моддасига мувофиқ қимматли қоғозлар эмитенти қуйидаги ахборотни ошкор қилиши шарт:

 

- қимматли қоғозлар эмиссия рисоласининг матни билан танишиб чиқиш жойи ва тартиби тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек эмиссия рисоласида кўрсатилган ахборотни қимматли қоғозларни жойлаштириш бошланишига камида икки ҳафта қолганида (бундан қимматли қоғозларни хусусий (ёпиқ) жойлаштириш мустасно);

 

- эмитентнинг йиллик ҳисоботини акциядорларнинг ёки эмитентнинг бошқа юқори бошқарув органининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилганидан кейин икки ҳафта ичида;

 

- эмитентнинг биринчи чорак, биринчи ярим йил ва тўққиз ой якунларига доир ҳисоботини ҳисобот ойидан кейинги бир ой ичида;

 

- эмитентнинг фаолиятидаги муҳим факт ҳақидаги хабарни у юз берган санадан эътиборан икки иш куни ичида.

 

Эслатиб ўтамиз, Корпоратив ахборот ягона порталини барпо этиш Президентнинг “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони (24.04.2015 йилдаги ПФ-4720-сон)  билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 35-бандида кўзда тутилганди.

 

Янги лойиҳа доирасида ахборотни ошкор қилиш АЖ ва қимматли қоғозларнинг бошқа эмитентлари томонидан амалга оширилади. Портал устида ишлаш давом этаётганлигига қарамай, бугунги кунга келиб бу ерда аллақачон АЖнинг чорак ҳисоботлари, муҳим фактлар ва улардан айримларининг эмиссия рисолалари жойлаштирилган.

 

 

Мавзуга доир материаллар:

 

АЖ умумий йиғилиши ваколатлари кенгайди

 

АЖ фаолиятини барқарорлаштириш учун чоралар таклиф қилинмоқда

 

Йиллик  Инвестициявий форум шу ҳафта ўтказилади

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16