Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органининг дастлабки қарорини қандай олиш мумкин ПФ-229-сон ва ПҚ-290-сон ҳужжатлар бўйича тикув-трикотаж корхоналарига имтиёзларни қандай қўллаш керак Камерал текширув доирасида солиқ инспекторлари қандай тадбирларни ўтказиш ҳуқуқига эга

ЎзРТХБ реклама чегирмалари учун акция эълон қилади

03.12.2015

 

Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси (ЎзРТХБ) кўргазма-ярмарка савдолари иштирокчилари учун акция бошланганлиги ҳақида эълон қилди.

 

 

2015 йилнинг 1 декабридан 31 декабригача кўргазма-ярмарка савдолари тизимида 300 млн сўмдан зиёд ҳажмда битимни имзолаганлар биржанинг махсус ахборот портали, давлат харидлари, электрон каталоги ва корпоратив харидлар савдо тизимларининг веб-сайтларида 50 фоизлик чегирма асосида рекламани жойлаштириш имкониятига эга бўладилар.

 

 

ЎзРТХБ хабарида қайд қилинишича, битим имзолангандан сўнг +99871 113-33-00 телефон рақами орқали Бренд менежмент ва маркетинг бўлимига қўнғироқ қилиб, чегирма олиш учун ҳуқуқингизни маълум қилишингиз лозим.

 

 

Акцияда кўргазма-ярмарка савдоларининг  барча таъминотчилари ҳам иштирок этишлари мумкин. Чегирма Кўргазма-ярмарка савдолари бўлими томонидан тасдиқланган битимлар асосида бир марта берилади.

.

Валюталар курси

2025-10-07
  • USD:12022.90 (+0.00) сум
  • EUR:14025.92 (+0.00) сум
  • RUB:144.75 (+0.00) сум