Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Вазирлик ва идоралар раҳбарларининг виртуал қабулхоналари ёпилмоқда

21.02.2018

Давлат органлари ва йирик хўжалик бирлашмаларининг расмий сайтидаги виртуал қабулхоналар ёпилмоқда. Вазирлик ва идоралар раҳбариятига энди Президентнинг Виртуал қабулхонаси орқали мурожаат этиш мумкин.

 

Давлат божхона қўмитаси раиснинг виртуал қабулхонаси 2018 йилнинг 24 февралидан ёпилиши ҳақида хабар беради.

 

«Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг виртуал қабулхонаси» тизимининг фаолияти тўхтатилиши тўғрисидаги маълумот Агентликнинг расмий сайтида эълон қилинди.

 

25 февралдан бошлаб «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раисининг виртуал қабулхонаси ўз ишини тўхтатади. Бу ҳақдаги эълон компаниянинг расмий сайтида жойлаштирилган.

 

Худди шу мазмундаги маълумотлар бошқа вазирлик ва идораларнинг расмий сайтларида шу кунларда пайдо бўлади.

 

Энди вазирлик ва идоранинг раҳбариятига Республика Президентининг Виртуал қабулхонасининг «Вазирликлар ва идораларга мурожаатларни юбориш ва қабул кунлари» бўлими орқали мурожаат этиш мумкин.

 

Давлат органлари ва идораларнинг расмий сайтларида виртуал қабулхоналарнинг ёпилиши Интернет-ресурсларнинг функциялари такрорланишини олдини олиш ва фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш имконини беради.

 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16