Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Волонтёрларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун билан мустаҳкамланди

08.11.2019

Рус тилида ўқиш

6 ноябрда бўлиб ўтган мажлисда Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан «Волонтёрлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси маъқулланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 4.05.2018 йилдаги «Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5430-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Профессионал волонтёрлик ташкилотлари 80 дан зиёд мамлакатда мавжуд, улар жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг муҳим таркибий бўлаги ҳисобланади. Мамлакатимизда мазкур институт ижтимоий-иқтисодий, сиёсий тараққиёт учун хизмат қилади. Масалан, кўнгиллилар қатор муҳим ижтимоий хизматларни кўрсатади, муайян товарларни ишлаб чиқаради.

 

Кўнгиллилик ёшларни жамият ҳаётига фаол киришиш жараёнларига кўмаклашишга, зарур иш тажрибасини тўплашга, меҳнат бозори талаблари бўйича малака ва кўникма ҳосил қилишга, ижтимоий муносабатларда уларнинг фаоллигини оширишга туртки беради.

 

- Мамлакатимизда кўнгиллилик фаолияти қонун ҳужжати билан тартибга солинмаган бўлса-да, ушбу фаолият амалда ривожланиб келмоқда, - деб таъкидлайди депутат Людмила Кошелапова. - Социологик тадқиқотлар натижаларига кўра, қарийб 90% ННТ ўз фаолиятини амалга оширишда кўнгиллилардан унумли фойдаланади. Уларнинг энг фаоллари – Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Қизил ярим ой жамияти, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳисобланади. Давлат ҳокимияти органлари ҳам йирик тадбирларга кўнгиллиларни фаол жалб қилади.

 

– Шу тариқа, мамлакaтимизда қонуний асосга эга бўлмаса-да, кўнгиллилар фаолияти етарлича ривожланган. Қонунчиликдаги бундай кўринишдаги бўшлиқ турли тоифадаги шахсларга юртимиз ёшларини мазкур йўналишда давлат сиёсати ва миллий менталитетимизга мос келмайдиган қадриятлар асосида «бирлаштириш»га фаол ҳаракат қилишга «кенг майдон» яратиб беради. Кўнгиллиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, уларнинг ижтимоий ҳимояси, муносиб меҳнат шароитларининг кафолатлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ННТ ва ОАВ билан ҳамкорлик механизмлари тўғрисидаги масалалар очиқ қолдирилмоқда», дея таъкидлади Л.Кошелапова.

 

Қонуннинг қабул қилиниши кўнгиллилик фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни қонуний тартибга солиш, кўнгиллилик фаолияти тўғрисида ягона қонуний тушунчалар мажмуини шакллантириш, фаолиятни янада фаоллаштиришни рағбатлантириш, янги шакл ва усулларни жорий этиш имконини беради. Адлия вазирлиги томонидан кўнгиллилар фаолиятини рўйхатга олиш реестри ташкил этилади. «Кўнгиллилик шартномаси» атамаси амалиётга жорий қилинади.

 

Шуларни ҳисобга олган ҳолда, мажлисда фаол баҳс-мунозаралардан сўнг қонун лойиҳаси бирйўла уч ўқишда қабул қилинди ҳамда Сенатга кўриб чиқиш учун юборилди.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16