Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд ҳокимиятининг фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрни ва ролини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Ворислик ва мерос ҳуқуқлари – ғоят долзарб масалалар
Ворислик ва мерос ҳуқуқлари – ғоят долзарб масалалар
21.07.2017

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида “Ворислик ҳуқуқи” амалий қўлланмаси ва “Ўзбекистонда мерос ҳуқуқи” брошюраси нашр этилди.
Мазкур китоблар тақдимотида Олий суд раисининг ўринбосари Холмўмин Ёдгоров ва бошқалар мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар аҳамияти, фуқаролар ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда мазкур қўлланмаларнинг ўрни ҳақида сўз юритди.
Маълумотларга кўра, мерос мулки билан боғлиқ низолар келиб чиқишига кўп ҳолларда фуқароларнинг амалдаги қонун талабларини яхши билмаслиги, ворислар бир-бирининг қонуний ҳуқуқларини тан олмаслиги сабаб бўлмоқда.
“Ворислик ҳуқуқи” қўлланмаси фуқароларнинг ўз мулкий ҳуқуқларини амалга оширишида, фуқаролик ишлари бўйича судьяларнинг ворислик ҳуқуқига доир қонун нормаларини тўғри қўллашида муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
Ушбу қўлланмада қонун ва васиятнома бўйича ворислик, васиятнома ва унинг турлари, меросни қабул қилиш билан боғлиқ тартиб ва мажбуриятларга доир маълумотлар берилган. Китоб содда ва равон тилда ёзилган. Унда қулай схемалар, саволлар ва жавоблар, суд амалиётидан олинган муаммоли вазиятлар ва уларнинг ўзига хос ечими қамраб олинган.
“Ўзбекистонда мерос ҳуқуқи” брошюрасида мерос қилиб қолдириш мумкин бўлган мулклар, васиятнома тузишнинг муҳим жиҳатлари, васиятномаларни тақсимлаш тартиби, меросни эгаллаш, мероснинг тақсимланиши, нотариуслар нотариал ҳаракатларни амалга оширганликлари учун тўланадиган давлат божи ставкалари ва бошқа масалаларга тааллуқли маълумотлар жадваллар, схемалар ва расмлар ёрдамида тушунарли ҳолда ёритилган.
Маъруф УСМАНОВ
Мавзуга доир материаллар:
- “Пробация тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди
- Бизнес-омбудсманга кўпроқ ҳуқуқлар берилди
- Конституциявий суд учта кодексга киритиладиган тузатишларни тайёрлади
- Судьяларга пенсияга доир имтиёзлар бериш таклиф этилди
- Маҳаллий даражадаги депутатлар судлар раисларининг ахборотини эшитадилар
- Маъмурий ишлар бўйича судьялар сони оширилди, бошқа судларда эса қисқартирилди
Янги сонларда ўқинг

- Ўзбекистонни барқарор ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳақида
- Шахсий кабинетингизда «бегоналар»…
- Жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш учун янги лимитлар
- Солиқ резидентлиги сертификатига қандай талаблар қўйилади
- Умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг электрон харид қилиш далолатномасини қандай расмийлаштиради