Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2026 йилда солиқ солиш мақсадида ҳисоб сиёсатини қандай тузиш керак Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадлари учун курс фарқлари нимаси билан фарқ қилади Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадлари учун курс фарқлари нимаси билан фарқ қилади

ЯИДХП интерактив хизматлари рўйхати кенгайтирилди

31.07.2018

Рус тилида ўқиш

ЯИДХПда янги хизматлар ишга туширилди: турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш ва архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш. 

 

Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш хизматидан ЭРИга эга бўлган, авторизацияланган фойдаланувчиларгина фойдаланишлари мумкин. Хизмат ярим автоматик тарзда бўлиб, жисмоний шахсларга кўрсатилади.

 

Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш хизмати (I қисм) Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари томонидан тақдим этилади. АРТда (I қисм) бино ёки иншоотнинг ташқи кўринишига, қурилишнинг тахминий майдонларига, автотураргоҳлар, ҳудудга кириш ва чиқиш йўлларига, кичик меъморий шаклларнинг тузилиши, ер участкасининг кўкаламзорлаштирилиши ва ободонлаштирилишига бўлган умумий талаблар белгиланади. Хизмат ЭРИга эга бўлган, авторизацияланган фойдаланувчилар учун очиқдир. Хизмат кўрсатилганлиги учун ЭКИҲнинг 30%и миқдорида йиғим ундирилади.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_