Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Яна битта халқаро университет филиали очилади

23.04.2019

Рус тилида ўқиш

Жанубий Кореянинг Кьюнгин халқаро университети (Kyung-in Women’s University[1]) Тошкентда ўз бўлинмасини очишни режалаштирмоқда. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси матбуот хизмати шу ҳақда хабар берди.

 

Ушбу ўқув муассасасида тўқимачилик, дизайн, мода, авиация ва туризм, гўзаллик саноати, соғлиқни сақлаш ва кореяшунослик соҳаларида халқаро стандартлар даражасида узлуксиз таълим тизими шакллантирилади.

 

Филиалнинг мақсадларидан бири – илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар, саноат соҳаларининг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш, замонавий мода ва дизайн тамойилларини ривожлантириш.

 

Бош муассасадан фарқли равишда Тошкентдаги филиал фақат аёлларга мўлжалланган эмас, балки аралаш бўлади.

 

Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг Ўзбекистон Республикасига Давлат ташрифи доирасида филиал очиш ҳақида келишувга эришилди.

 

20 апрель куни Кьюнгин университети, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ўртасида 2019-2020 ўқув йилида филиални очиш ва лойиҳани амалга ошириш бўйича меморандум имзоланди.

 

_________________

[1] Kyung-in Woman’s University – 1990 йилда асос солинган Жанубий Кореядаги давлат олий таълим муассасаси. Университетда ҳар йили 2 000 дан ортиқ талаба таҳсил олади. 300 дан ортиқ ўқитувчи ишлайди.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16