Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Янги Меҳнат кодекси бўйича таътилни қандай қайта ҳисоблаш керак

03.03.2023

Рус тилида ўқиш

«Ташкилот ходимларида меҳнат  таътилининг умумий давомийлиги бугунги кунда йигирма тўрт иш кунини (асосий ўн беш кун + жамоа шартномаси бўйича қўшимча тўққиз кун) ташкил қилади. Янги МК жорий этилиши билан ходимлар учун таътилларни календарь кунларда қандай ҳисоблаш керак? Уларнинг давомийлигини ўзгартирмаса бўладими?».

 

Саволларга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

Янги Меҳнат кодекси меҳнат таътили  давомийлиги борасида уларни ҳисоб-китоб қилишда янги талабларни назарда тутади :

1) таътиллар аввалгидек иш кунларида эмас, балки календарь кунларида ҳисоблаб чиқарилади;

2) асосий таътилнинг энг кам давомийлиги йигирма бир календарь кунни ташкил қилади (илгари – ўн беш иш куни эди).

 

Таътилнинг йигирма бир календарь куни уч календарь ҳафтани ташкил этишини таъкидлаб ўтмоқчимиз, бу олти кунлик иш ҳафтасидан (худди шу уч календарь ҳафтаси) келиб чиқиб ҳисобланадиган таътилнинг ўн саккиз иш кунига  тенг. Мазкур «формула» келгусида таътиллар давомийлигини календарь кунларда тўғри қайта ҳисоблашга ёрдам беради.

Эътибор беринг

Янги МКнинг 221-моддасини эслаб қолиш ва тўғри қўллаш муҳимдир:

(1-қисм) Ходимларнинг ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларининг давомийлиги календарь кунларда ҳисоблаб чиқарилади.

(2-қисм) Ҳар йилги меҳнат таътили даврига тўғри келадиган ишланмайдиган байрам кунлари меҳнат таътилларининг давомийлигини белгилашда ҳисобга олинмайди.

(3-қисм) Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда айрим тоифадаги ходимларга бериладиган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларининг давомийлиги олти кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан календарь бўйича иш кунларида ҳисоблаб чиқарилади.

 

Иккита вариантни кўриб чиқамиз.

1. Агар жамоа шартномасида ва меҳнат шартномаларида ходимларга қуйидаги таътиллар берилиши назарда тутилган бўлса:

асосий (меҳнат) – ўн беш иш куни давомийлигида;
қўшимча тўққиз иш куни,

янги МК шартлари бўйича асосий таътилнинг давомийлигини албатта ўзгартириш керак.

 

Қўшимча таътил кунларининг давомийлиги олти кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан дам олиш иш кунларининг умумий давомийлиги бўйича фақат календарь кунларида қайта ҳисобланиши мумкин.

 

Мисол учун, агар душанбадан бошлаб тўққиз иш кунини санашни олсак, улар чоршанба куни тугайди. Энди бу душанбадан чоршанбагача календарь кунларида қандай кўринишини қайта ҳисоблаймиз. 10 календарь кун ҳосил бўлади.

 

Шундай қилиб, ушбу вазиятда ходимларга янги қоидаларга кўра қуйидаги миқдорда таътиллар берилиши керак:

асосий (меҳнат) – йигирма бир календарь кун давомийликдаги;
қўшимча – ўн календарь кун

 

 

Давомини kadrovik.uz да ўқинг.

 

 

Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16