Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Янги Меҳнат кодекси: таътиллар (2-қисм)

10.11.2022

Рус тилида ўқиш

Таътиллар, аниқроғи ҳар йилги меҳнат таътили билан боғлиқ янгиликларни кўриб чиқишни давом эттирамиз. Бўлғуси ўзгартиришларни kadrovik.uz учун юридик фанлар номзоди, Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти, юрист Ленара Хикматова махсус тушунтиришди: 

Ҳар йилги меҳнат таътили олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига киритиладиган ёки киритилмайдиган даврлар аниқлаштирилди (28.10.2022 йилдаги ЎРҚ-798-сон Қонун таҳриридаги МК 226-м.).

Ажратилган парчалар – янги МКга қўшимчалар:

 

Меҳнат таътили олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига киритилади:

Меҳнат таътили олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига киритилмайди:

Иш йили давомида ҳақиқатда ишланган вақт

Ходим ишда узрли сабабларсиз йўқ бўлган давр (прогул)

Ходим ҳақиқатда ишламаган, лекин унинг иш ўрни (лавозими) сақланган вақт, шу жумладан ҳар йилги меҳнат таътили вақти, дам олиш кунлари, ишланмайдиган байрам кунлари ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа даврлари;

Ходим ишдан четлаштирилган даврлар, бундан жадвалнинг чап устунида кўрсатилган четлаштириш ҳоллари мустасно

Меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилинганда, ходим бошқа ишга ўтказилганда ёки у ишдан четлаштирилганда ва келгусида ходим аввалги ишига тикланганда мажбурий прогул вақти

Болани парваришлаш учун бериладиган таътиллар вақти

Агар тиббий кўрикдан ўтмаслик ёки меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида билим/кўникмалар текширувидан ўтмаслик ходимнинг айбисиз юз берган бўлса, мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёки меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқувдан ўтмаган ҳамда билим/кўникмалари текширувдан ўтмаган ходим ишдан четлаштирилган давр

 

Агар хизмат текшируви натижаларига кўра, меҳнат мажбуриятларининг бузилишидаги ходимнинг айби тасдиқланмаса ёхуд меҳнат мажбуриятларини бузиш фактининг ўзи тасдиқланмаса, ушбу хизмат текширувини ўтказиш вақтида ходим ишдан четлаштирилган давр

 

Иш йили давомида 2 ҳафтадан ошмайдиган иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар вақти

 

Жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа вақт даврлари

 

 

Бу масала юзасидан яна бир янгилик:  зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларидаги, шунингдек ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳар йилги қўшимча меҳнат таътилларини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига фақат мазкур шароитларда ҳақиқатда ишлаб берилган вақт киритилади.

Давомини kadrovik.uz да ўқинг.


Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16