Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотнома қандай тузилади

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотнома қандай тузилади

09.01.2019

Рус тилида ўқиш

 

Ким юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ тўловчи ҳисобланиши ва Маълумотномани қандай тайёрлаш ҳақида – “Норма” экспертлари маслаҳатларида.

 

2019 йил 1 январдан бошлаб микрофирмалар ва кичик корхоналар ишловчилар сони ва реализация ҳажмларидан қатъи назар  мол-мулк солиғи тўловчилар бўлишди. Ягона шарт – солиқ солиш объектининг мавжудлиги.

 

Солиқ бўйича жорий тўловлар бор. Улар Жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотнома асосида тўланади, унда кутилаётган солиқ суммаси бир йил учун солиқ солинадиган мол-мулкнинг тахмин қилинаётган ўртача йиллик қиймати ва солиқ ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланади.

 

Мол-мулкка солинадиган солиқ бўйича жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномани мамлакатимиз ҳудудида қуйидагиларга эга юридик шахслар – Ўзбекистон резидентлари солиқ органларига тақдим этишлари керак:

  • кўчмас мулк, шу жумладан, молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган кўчмас мулк;
  • муддатида тугалланмаган қурилиш объектлари;
  • белгиланган муддатда ишга туширилмаган ускуналар.

 

Диққат!  Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлаш реализация бўйича айланмага боғлиқ эмас. Уни солиқ солиш объекти бўлган барча ташкилотлар тўлайди.

 

Агар кўчмас мулк мулкдорининг жойлашган жойини топишнинг имконияти бўлмаса, мазкур мол-мулк унинг эгалигида ва (ёки) фойдаланишида бўлган шахс солиқ тўловчи ҳисобланади. Тегишинча, Маълумотномани шу шахс тақдим этади.

 

Батафсил - buxgalter.uz сайтида.

 


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум