Мамлакатимизга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қатор қўшимча қарорлар қабул қилди.
Карантин даврида «Норма» сервислари қандай ишлайди
Ҳурматли «Норма»нинг мижозлари ва дўстлари! Бизнинг барча сервис ва хизматларимиз масофадан одатдаги режимда ишлаётганлигини сизга маълум қилишдан мамнунмиз. Боғланиш учун телефон рақамларимизни эслатиб ўтамиз.
Қандай қилиб ходимни масофадан ишлашга ўтказиш мумкин
Коронавирус бўйича карантин иш берувчиларни бандликнинг масофавий шаклидан фойдаланишга мажбур қилди. Меҳнат қонунчилиги талабларини бузмаган ҳолда қандай қилиб ходимларни масофадан ишлашга жўнатиш мумкин?
Пандемия шароитларида иш берувчининг ходимлар олдидаги мажбуриятлари
Ҳозирги кунда аксарият корхоналар қийинчиликни бошдан кечирмоқда. Ва муаммоларнинг сезиларли қисми ўз ходимлари олдидаги мажбуриятлар билан боғлиқ.
Тошкент шаҳридаги ер участкасининг минимал қиймати белгиланади
Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қийматини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Давлат активларини ижарага олувчилар учун преференциялар жорий этилди
Улар зиммаларига хусусийлаштириш, инвестициявий мажбуриятларни олган тадбиркорлар учун ҳам назарда тутилган.
Коронавирус форс-мажор деб эътироф этилади
Дунёдаги эпидемиологик вазият ва Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалиши туфайли ҳукумат шартномалар бажарилмаган тақдирда бизнес учун «форс-мажор» режимини жорий этади.
Банкларга истакни инобатга олиш, мижозларга эса суиистеъмол қилмаслик тавсия қилинди
Пандемия туфайли қарз олувчиларнинг кредитлари бўйича тўловлар билан боғлиқ хатарларни енгиллаштириш учун Марказий банк кредит ташкилотларига тавсияларни эълон қилди.
Санитария-эпидемиологик нормаларни бузганлик учун санкциялар кучайтирилади
Парламентда янги қонун лойиҳалари муҳокама қилинмоқда. Шу билан бир қаторда Хоразм вилояти туманларининг чегаралари қайта кўриб чиқилди ва Қонунчилик палатасида янги комиссия ташкил этилди.
Банкларга 1 октябрга қадар кредитлар бўйича имтиёзли давр белгилаш тавсия этилмоқда
МБ томонидан «Коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатида келиб чиқадиган кредит хатарларини енгиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» хабар берилди.
Пандемия туфайли савдо чекланмоқда
Чеклов чоралари жорий этилиши ҳақида koronavirus info Телеграм-канали хабар берди.
Сенатнинг учинчи ялпи мажлиси онлайн ўтказилади
Мажлис 2020 йил 24 март куни соат 15.00 да бошланади ва видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади.
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси нима учун «Адолат» СДПга ёқмаяпти?
Аудиторлар, бухгалтерлар, баҳоловчилар ва бошқа мутахассисларнинг ўз касбий ташкилотларига мажбурий аъзолиги умумжаҳон тажрибаси ҳисобланади. «Адолат» социал-демократик партиясига ушбу халқаро тажриба ёқмаяпти.
Коронавирус бўйича бизнесни қўллаб-қувватлаш. Чора-тадбирларнинг йиғма жадвали
Президент Фармони билан Бош вазир бошчилигида Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси ташкил этилди. У юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал қилади ва қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқади.
Коронавирус тарқалишига қарши чора-тадбирлар қабул қилинди
Вазиятни назорат қилиш, коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов шошилинч йиғилиш ўтказди.
Кадастр: қоғоз версия ўрнига – чипли карта
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунаси тақдимоти бўлиб ўтди.
Кўчмас мулк ноқонуний бузилганда қаерга мурожаат қилиш керак
Халқаро пресс-клубнинг февраль ойида ўтказилган сессиясида фуқаролар ва тадбиркорларнинг турар жойлар ва бошқа кўчмас мулкларга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш муаммолари муҳокама қилинди.
Суд мажлисида журналистлар иштирокига тўсқинлик қилинмайди
Олий суд Пленуми томонидан 21 февралда суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган.
МБ асосий ставкани йиллик 16% даражасида сақлаб қолди
Қарор тартибга солинадиган нархлар эркинлаштирилиши кутилаётганлиги ва коронавирус тарқалиши боис ташқи иқтисодий ноаниқликлар билан боғлиқ.




