Миграция бўйича халқаро ташкилот кенгаши Ўзбекистоннинг МХТга аъзо бўлиш учун берган аризасини маъқуллади. Мамлакат ташкилотнинг 173-аъзоси бўлди
Олтин ва кумуш тангаларнинг нархлари белгиланди
Марказий банк 1 900 дона олтин ҳамда 6 900 дона кумуш эсдалик тангаларини сотувга қўйди. Ҳар бирининг оғирлиги – 31,1 грамм (1 троя унцияси). Металларнинг асиллик даражаси – 999,9 (батафсил тавсифига қаранг)
Газ ҳисоблагичини ечиш ва ўрнатишга аризалар онлайн қабул қилинади
Ҳисоблагични ечиш ва ўрнатиш учун мутахассисларни уйдан чиқмай туриб чақирса бўлади. ЯИДХП орқали ариза юбориш мумкин
Хусусий бандлик агентликлари реестри тузилди
https://reestr.mehnat.uz сайти ишга туширилди, у орқали онлайн тартибда 2 хил турдаги хизматдан фойдаланиш мумкин: хусусий бандлик агентликлари реестри ва Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш бўйича фаолият юритиш учун лицензия олишга ҳужжатлар тақдим этиш. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги шу ҳақда хабар берди
Инфляция даражаси 2019–2020 йилларда режали тарзда пасайтирилади
Марказий банк монетар сиёсатнинг асосий йўналишларини тасдиқлади. Аввалги йиллардан фарқли равишда ушбу ҳужжат келгуси уч йиллик давр учун, яъни 2021 йилгача ишлаб чиқилган
Иссиқ сувга янги нархлар эълон қилинди
«Тошиссиққуввати» ДУК иссиқ сув ва иситиш хизмати нархлари оширилиши тўғрисида хабар берди. Янги тарифлар 2018 йил 8 декабрдан кучга киради
Кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар – қиймати ЭКИҲнинг 10%ига тенг гербли бланкаларда
Адлия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар берди
Нотўғри ёки ортиқча тўланган солиқлар тезкорлик билан қайтарилади
Ғазначиликда ўтказилган йиғилишда нотўғри ёки ортиқча тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни қайтариш тизимини тўлиқ автоматлаштиришга ўтказиш масаласи муҳокама қилинди, дея хабар беради Молия вазирлиги
Валютани қонунга хилоф равишда ўтказганлик учун жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда
Қонунчилик палатаси депутатлари 22 ноябрь куни халқаро шартномалар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратирилган, жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, валютанинг ноқонуний обороти учун жавобгарликни кучайтириш ҳамда қурилиш қоидаларини бузиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар
Халқаро савдода техник тўсиқлар камаяди
«Ўзстандарт» агентлиги ҳамда Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси Миллий ўлчаш эталонлари ҳамда миллий метрология институтлари томонидан бериладиган калибрлаш ва ўлчаш сертификатларининг ўзаро эътироф этилиши тўғрисида келишувни имзолади
ЯИДХП: яна қандай давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин
2018 йилнинг учинчи чорагида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) 23 та янги хизмат кўрсатила бошлади
Умиджон Отамирзаев: «Вir.uz тақдим этаётган имкониятни қўлдан бой бериб бўлмайди»
Наманганлик Умиджон Отамирзаев бош бухгалтер бўлиб ишлаш учун зарур билим ва кўникмаларни bir.uz тизимидан олишни режалаштирмоқда. У ўз шаҳрида яратилган барча имкониятлардан фойдаланиш ниятида
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг лойиҳаси тақдим этилди
Ҳужжат Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқилган. Лойиҳа 2018 йил 6 декабргача муҳокама қилинади
Валентина Иванова: «Вir.uz тизимида ўқий бошлаганларга муваффақият тилайман»
Ўтган шанбада «Advance Pharmaceuticals Business» ХК МЧЖ бош бухгалтери Валентина Иванова bir.uz тизимида «Бош бухгалтер. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби. 2-тоифа» ихтисослиги бўйича аттестация имтиҳонидан муваффақиятли ўтди. Шу муносабат билан Norma портали мухбири Олег Гаевой ундан саволларига жавоб беришини илтимос қилди
ТИФ қатнашчилари тезкор қўллаб-қувватланади
Ташқи савдо вазирлиги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини куну тун қабул қила бошлади
Президент мактаблари ташкил этилади
Республикамизнинг ҳар бир ҳудудида иқтидорли ёшларни аниқлаш мақсадида Президент мактаблари очилади. Улар STEAM фанларини ўқитишга ихтисослашган бўлади, дея хабар беради Халқ таълими вазирлиги
Солиқ кодексининг Махсус қисми муҳокама учун тақдим этилди
Молия вазирлиги янги таҳрирдаги Солиқ кодекси Махсус қисмининг дастлабки вариантини эълон қилди. Умумий қисм устидаги иш якунига етказилмоқда, у 2018 йил 1 декабргача тақдим этилади
Инфографика: 2019 йилги Давлат бюджети лойиҳаси ва 2019-2021 йиллардаги макроиқтисодий кўрсаткичлар
Депутатлар 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда мамлакат солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳасини тасдиқладилар. Молия вазирлиги рақамларни инфографика кўринишида тақдим этди
Конституциявий суд учта кодексга киритиладиган тузатишларни тайёрлади
Конституциявий суднинг 14.11.2018 йилдаги қарорини кўриб чиқамиз
Маош бераётганда солиқ қарздорлиги ҳақида маълумотнома талаб қилиш ҳуқуққа зид
Адлия вазирлиги иш ҳақи тўлашда, шунингдек мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказишда солиқ қарздорлиги мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотномаларни талаб қилиш ноқонуний эканлигини эслатиб ўтади
Янги сонларда ўқинг
2026, 31 март№ 13
- Автомобилда халқаро ташишларга рухсат бериш тизими такомиллаштирилмоқда
- 2026 йилнинг март ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Сертификатлаш бекор қилинди ва рухсат талаб қилинмоқда
- 2026 йилнинг март ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Бухгалтер ишида сунъий интеллектдан қандай фойдаланиш мумкин


