Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Бухоро, Жиззах, Қашкадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари бўйича
ҲУДУДИЙ ВАКИЛ лавозимларига танлов эълон қилинади (ҳар бир вилоят бўйича 3-6 тадан штат бирлиги).
Меҳнат ҳақи: ишбай (иш ҳақи + тушумдан %).
Мансаб вазифалари: электрон маълумотлар базасининг бўлажак фойдаланувчилари билан музокаралар олиб бориш; мавжуд корпоратив фойдаланувчиларнинг базалари билан ишлаш; шартномалар тузиш, уларни расмийлаштириш, шартномаларнинг ижросини назорат қилиш.
Номзодларга қўйиладиган талаблар: компьютердан фойдаланишни яхши билиши, ҳаракатчан ва ўз фикрини тушунтира оладиган бўлиши, янги иш услубларини тез ўзлаштира олиши лозим.
Номзод бакалавр даражасидан паст бўлмаган олий маълумотга эга бўлиши керак. Магистратурада ва бакалавриятнинг охирги курсида таълим олаётган талабалар ҳам танловда иштирок этишлари мумкин.
Электрон ахборот-қидирув тизимларидан фойдаланиш тажрибасига эга бўлганлар танловда имтиёзга эга бўладилар.
Номзодингизни ўрганиб чиқишимиз учун ўзингиз ҳақингиздаги маълумотни (резюмени) компаниянинг E-mail:
vakant@norma.uz электрон манзилига юборишингиз ёки
Тошкент ш., Х.Олимжон майдони, шарқий тараф, 10а уй, 2-қаватдаги компания офисига топширишингиз керак.
Резюмеда қиcқача қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим: ФИО, туғилган йилингиз, маълумотингиз, олий ўқув юртининг номи ва мутахассислигингиз, иш тажрибангиз, ишламоқчи бўлган вилоятингиз, манзилингиз, боғланиш учун телефон ва Сизнинг фикрингизча ишга жойлашишда аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўладиган қўшимча маълумотлар.
Резюмени топшириш муддати: 2009 йилнинг 02 февралигача.
Ишга қабул қилиш танлов асосида, яъни тест ва суҳбат натижаларига қараб амалга оширилади. Суҳбат ўтказиш вақти тўғрисида номзодларга қўшимча равишда маълум қилинади.
Ишга қабул қилинган ходимлар компания бош офисида, маош тўланган ҳолда, амалиёт ўтайдилар.
Мурожаат учун телефон: 237 07 78, факс 237 45 29
Зироат Якубова (кадрлар бўлими)
- www.norma.uz
- Главная
- ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!
25.12.2008
Бу мавзуни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар шарҳлашлари мумкин. Мавзуда шарҳларни премодерациялаш амалда.
Авторизуйтесь или зарегистрируйтесь
Авторизуйтесь или зарегистрируйтесь
Янги сонларда ўқинг
2026, 31 март№ 13
- Автомобилда халқаро ташишларга рухсат бериш тизими такомиллаштирилмоқда
- 2026 йилнинг март ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Сертификатлаш бекор қилинди ва рухсат талаб қилинмоқда
- 2026 йилнинг март ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Бухгалтер ишида сунъий интеллектдан қандай фойдаланиш мумкин


