Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Агар буюртмачи тўловни амалга оширмаса, бош пудратчи айбдор бўлмайди

03.03.2017

?  Бош пудратчи объект буюртмачиси томонидан молиялаштиришнинг мавжуд эмаслигини важ қилиб, ташкилотимиз томонидан бажарилган ишлар учун тўловни амалга оширмаётир. Унинг бу хатти-ҳаракати қонунийми ва бунга қарамай биз судга мурожаат қилишимиз мумкинми?

Ушбу ҳолатда ҳаммаси бош пудрат ташкилоти билан тузилган шартномада ёзилган шартларга боғлиқ.

 

Умумий қоидага кўра бош пудратчи буюртмачининг пудрат шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун ёрдамчи пудратчи олдида жавобгар бўлади, буюртмачи олдида эса, ёрдамчи пудратчи ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлигининг оқибатлари учун жавобгар бўлади (ФКнинг 634-моддаси 2-қисми).

 

Илгари шунга ўхшаш низоларда суд амалиёти, кўпинча буюртмачи томонидан молиялаштиришнинг мавжудлиги ёки йўқлидан қатъи назар, ёрдамчи пудратчи фойдасига шаклланганди. Бунда судлар мавжуд бажарилган ишларнинг ҳужжатли тасдиғи (далолатномалар, маълумотнома-ҳисобварақ-фактуралар ва ҳ.к.), шунингдек  улар учун тўловни амалга ошириш муддатларини бузиш фактларидан келиб чиқиб, қарорлар чиқаришарди.

 

Бироқ Олий хўжалик суди Пленуми ўзининг 23.12.2016 йилдаги 306-сон қарори билан судларни ёрдамчи пудратчининг бош пудратчига нисбатан даъвоси бўйича ишни кўришда улар ўртасида тузилган шартномада қайд қилинган шартларни диққат билан ўрганишга ундайди.

 

ФКнинг 673-моддаси биринчи қисмидан келиб чиқиб, судлар эътиборга олишлари тавсия этилдики, ёрдамчи пудратчининг бош пудратчига нисбатан бажарилган ишлар ҳақини ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича ишни кўриш жараёнида, субпудрат шартномасида бажарилган ишлар ҳақи буюртмачи томонидан бош пудратчига пул маблағлари ўтказилганидан сўнг тўлаб берилиши белгиланган бўлиб, лекин пул маблағлари буюртмачидан келиб тушмаганлиги аниқланган ҳолда, бундай даъвони қаноатлантириш рад этилади.

 

Агар шартномада бундай шарт назарда тутилмаган ҳамда ёрдамчи пудратчи томонидан бажарилган ишлар ҳақини тўлаш муддати белгиланмаган бўлса, буюртмачи томонидан объектни молиялаштириш амалга оширилмаганлиги ёрдамчи пудратчининг бош пудратчидан бажарилган ишлар ҳақини ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилиш учун асос бўлмайди (ОХС Пленумининг 23.12.2016 йилдаги 306-сон қарори 19-банди 3,4-хатбошилари).

 

Маълумот учун: Олий хўжалик суди Пленумининг қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлари хўжалик судлари, ушбу тушунтиришлар берилган қонун ҳужжатларини қўллаётган бошқа органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар учун мажбурийдир (“Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 48-моддаси 4-қисми).

 

Шу муносабат билан судга мурожаат қилишдан олдин қуйидаги алгоритмга риоя қилишингизни тавсия қиламиз:

 

1) бош пудратчи билан тузилган шартномада ёзилган ёрдамчи пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун тўловни амалга ошириш тартибини ўрганиб чиқиш;

 

2) агар унда ишлар учун тўловни амалга ошириш буюртмачидан маблағлар келиб тушгандан сўнг амалга оширилишига кўрсатма бўлса, улар учун тўлов амалга оширилмаганлигининг ёзма тасдиғини сўраб олинг.  

 

Олег ЗАМАНОВ, экспертимиз.

 

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум