- www.norma.uz
- Ҳафта саволи
- Инвесторлар учун имтиёзлар сақлаб қолинади
Инвесторлар учун имтиёзлар сақлаб қолинади
05.10.2016

Йўқ, таъсир этмайди. Инвестициялаш шароитлари ёмонлашган тақдирда кейинчалик қонунчиликда жорий этиладиган солиқ имтиёзлари улар тақдим этилган муддат мобайнида амалда бўлади.
Масалан, агар сизнинг ташкилотингизга даромад солиғи бўйича имтиёз 2020 йилгача тақдим этилган бўлса, инвестициялаш бўйича қонунчилик ўзгарган тақдирда ҳам имтиёз 2020 йилгача амал қилаверади.
Аммо иккита истисно ҳолат мавжуд:
- биринчидан, агар сизнинг ташкилотингиз имтиёз белгиланган вақтда ўрнатилган талабларга жавоб бермаган бўлса ва бу ҳолат ўша вақтда аниқланмаган бўлса. Бундай вазиятда сиз имтиёз бўйича озод этилган солиқ ва мажбурий тўловларни тўлашингиз керак. Шунингдек, сизга нисбатан молиявий санкциялар қўлланиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас;
- иккинчидан, агар ташкилотингизнинг фаолияти имтиёзлар тақдим этилгандан кейинги бир йил муддат ичида тугатиб юборилган бўлса. Ушбу ҳолатда сизнинг хорижий инвесторингиз тақдим этилган солиқ имтиёзлари суммасини бюджетга қайтарган тақдирдагина фойдасини репатриация қилиши ва ўз капиталини чет элга олиб чиқиши мумкин бўлади.
Елена ЕРМОХИНА,
эксперт-юристимиз
Янги сонларда ўқинг
2026, 8 сентябрь№ 36
- Бизнес учун солиқ қоидалари қандай ўзгаради
- Божхона қийматини аниқлашда учинчи шахсларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби
- Агар бизнес ва ККУ аҳолиси манфаатлари мос келмаса
- Санаторийга йўлланма, бола туғилганда бериладиган нафақа, поезд ва автобус чипталари ҳақида...
- Йил якунлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ



