- www.norma.uz
- Ҳафта саволи
- Турист самолётга кечикди
Турист самолётга кечикди
05.07.2016

? Мижоз бизнинг туристик агентлигимизда фақат чартер парвозига авиачиптага буюртма берди. Парвоз ушланиб қолди, учиш тўғрисидаги хабар ўз вақтида эълон қилинмади ва турист унга кечикди. У талабнома билан туристик фирмага мурожаат қилди, бироқ ким бундай ҳолатда жавобгар бўлади: ташувчими ёки туристик фирма?
“Туризм тўғрисида”ги Қонуннинг1 17-моддасига асосан туристик фирма туристик хизматлар кўрсатилмаган ёки тўла ҳажмда ёхуд лозим даражада сифатли кўрсатилмаган тақдирда туристларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплайди.
Туристик хизматлар – бу туристик фаолият субъектларининг жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт, ахборот-реклама хизматлари кўрсатиш борасидаги, шунингдек туристларнинг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган бошқа хизматларидир.
Йўловчиларни ҳаво транспортида ташиш соҳасидаги муносабатлар Фуқаролик кодекси ва Ҳаво кодекси нормалари билан тартибга солинади. Ушбу ҳужжатлар билан авиаташувчининг ҳаво кемаси йўловчилари олдидаги жавобгарлиги кўзда тутилган.
Шундай қилиб, йўловчи авиаташувчига талаб қўйиши, у қаноатлантирилмаган тақдирда эса судга мурожаат қилиши керак эди.
Елена ЕРМОХИНА,
эксперт-юристимиз.
Мавзу бўйича материал:
Кетаётиб, чироқни ўчиринг! Таътил ёки хизмат сафарига кетаётганлар учун эслатма
___________
1 20.08.1999 йилдаги 830-I-сон.
Янги сонларда ўқинг
2026, 19 май№ 20
- Экологик экспертиза кимлар учун мажбурий
- Қўшимча ҳақ ҳақида...
- «Ўзбекистон Республикаси ягона интерактив давлат хизматлари порталида тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда янгилаб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»
- Ходимларни бепул овқатлантиришга доир
- Уйни сақлаш бўйича тўловлар электр энергияси тўловига боғланади


