Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Абитуриентлар учун тестларга август ойи чегирмалари

04.08.2015

Ўзбекистон абитуриентлари олий таълим муассасаларига тест синовларини топширишди. Ишонамизки, “Менинг шаҳрим. Таълим” туркумидаги электрон тестлар уларнинг кўпчилигига талаба бўлишларига ёрдам беради.

 

Аммо бизнинг лойиҳамиз бир жойда турмайди. Биз энди 2016 йилда олий таълим муассасалари қабул комиссияларига шиддат билан ариза топширадиган абитуриентларнинг кейинги авлоди ҳақида ўйлаяпмиз.

 

Шунинг учун биз махсус нархлар қайтгани ҳақида хабар беришдан мамнунмиз!

 

 

Август ойи мобайнида электрон тайёрлов тестларининг тўлиқ версияларини  PAYNETда ёки  Click.uz тизими орқали харид қилганда уларни 50 фоиз арзонга сотиб олиш мумкин!

 

Таркибида тестлар мавжуд бўлган зарур дастурларни ўз саватингизга қўшинг.

 

Ҳатто харид учун тўловни кечроқ амалга оширишни режалаштирган тақдирингизда ҳам танланган дастурий маҳсулотлар сизнинг саватингизда сақланади.  Харидни амалга ошириш учун сайтда рўйхатдан ўтиш энди янада осонлашди – сиз В контакте, Одноклассники, Facebook каби ижтимоий тармоқлардаги  ўзингизнинг ҳисоб маълумотларингиздан фойдаланишингиз мумкин.

 

Бизнинг электрон тестларимизга эга бўлганлар тестлашнинг уч хил режимини (балларни ҳисоблаш ва йўл қўйилган хатоларни кўрсатган ҳолда) оладилар.  Энг асосийси – йил мобайнида барча янги тестларни дастурни янгилашни юклаб олган ҳолда мутлақо бепул оласиз.

 

Акцияда қандай дастурий маҳсулотлар иштирок этади

 

- “Менинг шаҳрим. Таълим” олий ўқув юртларига ўқишга кирувчилар учун (10 та фан бўйича тестлар, мутахассисликлар ва ўқув даргоҳлари ҳақида ахборот, қабул квоталари ва ўтиш баллари);

 

- “Менинг шаҳрим. Таълим” лицей ва коллежларга ўқишга кирувчилар учун (10 та фан бўйича тестлар, мутахассисликлар ва ўқув даргоҳлари ҳақида ахборот, қабул квоталари ва ўтиш баллари);

 

- “Менинг шаҳрим. Таълим” РФ олий ўқув юртларига ўқишга кирувчилар учун(РФ дастури бўйича 10 та фан бўйича тестлар);

 

- “Менинг шаҳрим. Математика” (ўқув қўлланмаси, тестлар ечиш усуллари билан, мутахассисликлар ва ўқув даргоҳлари ҳақида ахборот).

 

Ўз имкониятингизни бой берманг!

 

Акция Ўзбекистон минтақаларида масофали харидларни рағбатлантириш учун махсус ўтказилаётир.

 

Барча дастурлар ўзбек ва рус тилларида ишлайди.

 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум