Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

BIR.UZ аттестатига эга бўлганлар сони ошди

31.01.2018

20-21 январь кунлари «Norma» профессионал ривожланиш марказида bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими бўйича иккинчи имтиҳон ўтказилди. Яна 3 киши аттестатга эга бўлди, ушбу ҳужжатларни қўлга киритганларнинг умумий сони эса беш кишига етди.

 

Эслатиб ўтамиз, илк имтиҳон 2017 йилнинг 16–17 декабрь кунлари ўтказилган эди. Аттестатларни 28 нафар мутахассисдан фақат икки нафари қўлга киритишга муваффақ бўлганди.

 

Дастлабки имтиҳон имтиҳонлар босқичлари ўртасида юкламани тақсимлаш зарурати мавжуд эканини кўрсатди. Бу эса иккинчи имтиҳон иштирокчиларига вазифаларни бажариши учун анча қулай шароитларни яратишга имкон берди. Тизимни такомиллаштириш жараёни давом этмоқда.

 

Малакани баҳолаш уч босқичдан иборат. Bir.uz фойдаланувчиси тестдан ўтади,  турли вазиятларга оид масалаларни ечади, ҳисоботлар шаклларини тўлдиради. Нафақат билим, балки малака ҳам текширилади. Ҳатто олий таълим муассасаси дипломи, CAP/CIPA сертификати ва амалий иш тажрибасига эга бўлган тақдирингизда ҳам Аттестациядан муваффақиятли ўтиш учун тайёргарлик кўришингиз зарур бўлади. Bir.uz тизими тайёргарлик кўришда ёрдам беради. «Синов имтиҳони» ёрдамида тайёрланиб олиш мумкин, агар бу етарли бўлмаса, «Таълим берувчи тестлар» сервисидан фойдаланиш мумкин. 

 

Баҳони олиш осон эмаслигини 17 киши иштирокида ўтказилган иккинчи имтиҳон ҳам тасдиқлади. Бу сафар фақат уч киши аттестатни қўлга киритди.

 

Миржалол Журъатович Мирфаёзов ва Наргиза Махсудхўжаевна Юсупходжаева «2-тоифали бош  бухгалтер (солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби)» малакаси берилган ҳолда аттестатларга эга бўлишди. Феруза Мирзоҳидовна Мирхонова – иш ҳақи ҳамда ходимлар билан ҳисоб-китоблар бўйича 1-тоифали бухгалтер аттестатини олишга муяссар бўлди.

 

Дастлабки иккита имтиҳондан ўта олмаганлар учинчи имтиҳонда бепул  асосда қатнашиш имкониятига эга бўлади. Навбатдаги имтиҳон 2018 йилнинг 24–25 февраль кунлари ўтказилиши режалаштирилган, унда барча хоҳловчилар қатнашиши мумкин. Бу ерда имтиҳонларга ёзилиш мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, bir.uz тизими Савдо-саноат палатаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти ва «Norma» профессионал ривожланиш маркази томонидан ташкил этилган. Тизим фойдаланувчиларга ўз малакасини ошириш ва профессионал даражасини баҳолашда ёрдам беради.

 

Аттестациядан муваффақиятли ўтганлар учун ташкилотчилар сюрприз тайёрлашмоқда! Улар ҳақидаги батафсил маълумотлар яқин вақтларда эълон қилинади.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16