Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

BIR.UZ дастурнинг биринчи иштирокчиларига пулларини қайтаради!

06.12.2017


BIR.UZ бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими имтиҳонининг барча иштирокчилари учун ажойиб янгилик!  16-17 декабрь кунлари имтиҳонни муваффақиятли топшириб, Аттестат олганлар учун биз имтиҳон қийматининг 90%ини қайтарамиз.

 

Уриниб кўриш муваффақиятсиз бўлган тақдирда имтиҳон иштирокчилари иккинчи имкониятдан фойдаланиб, кейинги имтиҳон сессиясида бепул имтиҳондан ўтишлари мумкин.

 

Буларнинг барчаси нимани англатади?

 

Фараз қилайлик, сиз 100 минг сўм тўлаб, 1-тоифали Бош бухгалтер (солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими бўйича) ихтисослиги бўйича имтиҳонга ёзилдингиз. Агар имтиҳон муваффақиятли топширилса, у сизга 10 минг сўмга тушади. Агар имтиҳонни бирдан топшира олмасангиз, сиз кейинги имтиҳонга бепул ёзиласиз.

 

Нима панд бериши мумкин?

 

BIR.UZ бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими ташкилотчилари - Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти ва «Норма» профессионал ривожланиш маркази учун бу лойиҳа тижорий ҳисобланмайди. Моҳиятига кўра, баҳолаш умуман бепул бўлиши мумкин эди, агарда битта “бироқ” бўлмаганда...

 

“Бепул” – бу осон қўлга киритиш, бу ёмон. Ҳеч нарсага арзимайдиган, қадрланмайди. Масъулият ҳам, интизом ҳам йўқ.

 

Шунинг учун бош бухгалтер Аттестати (кичик корхона) учун имтиҳонда иштирок этиш бепул бўлмайди. Бироқ биз биринчи имтиҳон иштирокчиларига шундай деймиз: “Ўз профессионализмингизни тасдиқланг – ва сизга қийматнинг 90%и қайтарилади”.

 

Сиз ўзингизнинг юқори малакангизни тасдиқлайдиган нуфузли ҳужжатни олишингиз ва уни раҳбариятингизга кўрсатишингиз мумкин.  Шунингдек, сиз ундан яхшироқ иш излашда фойдаланишингиз мумкин. Ва бу сизга 10 минг сўмга тушади, ундан ортиқ эмас.

 

Шошилинг!

 

Имтиҳонга ёзилишга улгуришингиз учун сизда атиги 7 кун бор. Охирги кун – чоршанба, 13 декабрь.

 

Батафсил bir.uz сайтида ва бизнинг fb саҳифамизда

 

Сизнинг «Норма».

 

Валюталар курси

2018-09-18
  • USD:8039.00 (+176.83) сум
  • EUR:9347.75 (+266.16) сум
  • RUB:118.05 (+5.46) сум