Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бухгалтерияни масофадан ўрганамиз

24.04.2018

«Norma» профессионал  ривожланиш маркази масофадан ўқитиш технологияларини қўллаган ҳолда «Амалиётчи бухгалтер» ўқув курсига қабул эълон қилди. Машғулотлар қандай ўтказилиши ҳақида маърузачи Ольга Шабанова сўзлаб беради.


Машғулотларнинг аксарият қисми масофадан ўтказилади, бу эса тингловчиларимизга ўқув жадвалини ўз кун тартибларига мослаш ва асосий ишдан ажралмаган ҳолда таълим олиш имкониятини беради. Иштирокчилар бизнинг платформамиз – ўқув материаллари жойлаштирилган buhshkola.uz масофадан ўқитиш сайти ресурсларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

 

Тингловчиларда менга саволлар бериш имконияти бўлади. Бундан ташқари, улар ўзаро мулоқот қилишлари ва қизиқарли мавзуларни муҳокама этишлари мумкин. Зарурат туғилганда жавоблардаги ноаниқликларга тузатиш киритаман. Буларнинг барчаси ўқув материалини тушуниш ва осон эслаб қолишга ёрдам беради.

 

Ўқув режасига шахсан келиб олиш мумкин бўлган маслаҳатлар, ПРМда оралиқ ва якуний тестлаш киритилган. Тестлаш ўқув материалларини ўзлаштириш даражасини холис баҳолаш ва кейинчалик бартараф этиш учун билимдаги камчиликларни аниқлашга ёрдам беради.

 

Ўқув курси турли даражада тайёргарликка эга бўлган мутахассислар учун фойдали бўлади. Курс дастури бухгалтерия ҳисобини Счётлар режасидан тортиб, амалий мисолларда бухгалтерия балансини тузишгача  ўрганишни назарда тутади.


«Амалиётчи бухгалтер» ўқув курсига ҳавола орқали ўтиб рўйхатдан ўтиш мумкин. Машғулотлар гуруҳ тўлганидан кейин бошланади.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16