Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бухгалтерларга ёрдам туркумидаги янги китоблар

19.07.2018

Рус тилида ўқиш

«Norma» нашриёти бошловчи бухгалтерлар учун Бухгалтерлар малакасини баҳолаш bir.uz тизими материалларига асосланган янги туркумдаги китобларни нашр қилишга киришди.   

 

2017 йилда bir.uz тизими ишга туширилгандан кейин ижтимоий тармоқлар ва norma.uz сайти фойдаланувчилари ўз шарҳларида материалларни китоб кўринишида чиқаришни сўраган эдилар. Улардан айримларини келтириб ўтамиз.

 

Лания Купцова: «Мен бундай материални доимо ўзим билан олиб юришни хоҳлардим, керак бўлиб қолади. Директорга тушунтиришда ҳам асқотади, суратлари орқали эса янада осон бўлади».

 

Дилдора Иминохунова: «Бундай ажойиб ўқув материали учун «Норма»дан миннатдормиз. Ҳаммаси содда, тушунарли  баён қилинган. Нашриётчилар ўқув материалини китоб қилиб чиқарсалар яхши бўларди. Бу китобларни кўпчилик харид қилади деб ўйлайман. Буни таклиф сифатида айтяпман». 


Ўқувчиларнинг илтимосларига жавобан янги туркумдаги китоблар чиқарилди.

 

bir.uz материаллари асосида нашр қилинаётган китобларда корхона мол-мулки – пул маблағлари, асосий воситалари ва номоддий активлари, товар-моддий захиралари ва бошқалар қандай ҳисобга олиниши, корхона ходимлари билан ҳисоб-китоблар қандай амалга оширилиши, иш ҳақи қандай ҳисобланиши, хизмат сафари пуллари, турли нафақалар ва қўшимча тўловлар қандай ҳисоблаб ёзилиши кўрсатилган, – дейди туркум маҳаррири Ирина Ахметова. – Барча матнли материаллар кўргазмали (айрим ҳолларда ҳазиломуз) расмлар билан тасвирлаб берилганлиги ўқувчилар тушунишлари ва ўзлаштиришларига ёрдам беради. Китобларимизнинг яна бир афзаллиги ундаги барча материаллар ҳисобни юритишнинг аниқ тартиби кўрсатилган норматив ҳужжатларга ҳаволалар билан берилган. Ҳар бир китобнинг охирида қоидалари қўлланилган асосий норматив ҳужжатлар матнлари келтирилган. Норматив ҳужжатлар матнлари китоб нашр қилинган санадаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда берилган.

 

«Учет денежных средств» («Пул маблағлари ҳисоби») деб номланган биринчи китобимиз сотувга чиқарилди. Уни knigi.uz китоб дўконида харид қилиш мумкин.

 

«Асосий воситалар ва номоддий активлар ҳисоби» китоби устидаги ишлар якунига етяпти. Йил охиригача яна иккита – «Товар-моддий захиралар ҳисоби» ва «Ходимлар билан ҳисоблашишлар ҳисоби» деб номланган китобларни нашрдан чиқариш режалаштирилмоқда.

 

Солиқ солишга оид китобларни нашр қилиш келгуси йил режасига киритилди. Китоблар солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясида назарда тутилган солиққа оид қонун ҳужжатларидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланади ва нашр қилинади.

 

Янги китобларни кузатиб боринг ва уларни knigi.uz интернет китоб дўконларида харид қилинг.



 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум