Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Иброҳим Худойберганов: «Direktor.uz ни дўстларимга тавсия қиламан»

13.07.2018

Рус тилида ўқиш

Direktor.uz да деярли 600 киши рўйхатдан ўтишди ва таълим олишяпти. Улар орасида Тошкент шаҳридан Иброҳим Худойберганов ҳам бор. Norma.uz портали мухбири ундан ресурс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишни сўради.


– Иброҳим, Direktor.uz да рўйхатдан ўтиш ва таълимни бошлашингизга нима туртки бўлди?


– Мен бир йил аввал якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтдим, дастурий маҳсулотлар дистрибьюцияси билан шуғулланаман. Ҳар қандай бизнесмен сингари катта ютуқларга эришишни истайман. Бироқ бу йўлда ҳали анча нарсаларни ўзлаштириш керак бўлади. Шу боис турли интернет-ресурслар ва китобларга қизиқаман. Хорижий ресурслардан фойдаланишга ҳам тўғри келган. Direktor.uz ҳақида билганимда, дарҳол фойдаланиб кўришга қарор қилди.  


– Таассуротларингиз қандай?


– Шунга ўхшаш хорижий дастурлар олдида Direktor.uz устуворлиги шундаки, у маҳаллий шароитлар, қонун ҳужжатларимизни ҳисобга олган ҳолда тузилган, бошловчи тадбиркорлар учун мўлжалланган дастлабки ресурсдир. Моҳиятан бу ресурсни ҳаракат қилиш учун қўлланмага айлантириб қўяди. Ресурс ўхшаш тизимларни ташкил қилишдаги энг яхши хориж тажрибаларини ўз ичига олган. Биринчи навбатда, материал баёни услубини таъкидлаб ўтмоқчиман – мақбул ва осон ўзлаштирилади, ҳатто тадбиркорликка алоқаси бўлмаганлар учун ҳам тушунарли тарзда баён қилинган. Материални тушуниш ва ёдда сақлаб қолишга имконият яратувчи карикатуралар жуда ёқди. Бу ерда вазиятга оид топшириқлар, тадбиркор ҳар куни ҳал этиши керак бўлган мавзулар талайгина. Шу боисдан ишга зиён етказмасдан шуғулланиш мумкин. Амалиётда қўллаш мумкин бўлган шаблонлар ҳам бор. Билим ва кўникмаларни мустақил баҳолаш имкониятини берувчи тестларни алоҳида таъкидлаш лозим.

 

Умуман олганда, бизда бундай ресурснинг пайдо бўлиши жуда соз иш бўлди-да.


Direktor.uz ни дўстларингизга тавсия қиласизми?


– Албатта. Ахир, моҳиятан, мазкур ресурс қандай қилиб муваффақиятли иш бошлаш ҳақида-ку. Айни пайтда кўпчилик ўз ишини бошлаш истагини билдирмоқда.



Олег Гаевой суҳбатлашди.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2018-10-23
  • USD:8226.10 (+18.06) сум
  • EUR:9470.71 (--19.43) сум
  • RUB:125.76 (+1.91) сум