Иш ҳақини ҳисоблаш ва тўлаш чоғида қандай қилиб хатога йўл қўймаслик мумкин? «Norma» профессионал ривожланиш маркази ўқитувчиси Ольга Шабанова жавоб беради.
Иш ҳақини ҳисоблашда қуйидаги ҳужжатлар билан ишлай билиш лозим:
- корхонадаги меҳнат муносабатларини тартибга соладиган ҳужжатлар (ички меҳнат тартиби қоидалари, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, меҳнат шартномалари, буйруқлар, лавозим йўриқномалари ва ҳ.к.);
- ходимларни ишга қабул қилиш/ишдан бўшатиш қоидалари (асосий иш жойида, ўриндошлик асосида, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича);
- корпоратив пластик картадаги маблағларни ҳисобга олиш.
Солиқ солиш муҳим жиҳат ҳисобланади, бинобарин, бухгалтер қуйидагиларни ҳисоблаб чиқариш нормаларини қўллай олиши керак:
- жисмоний шахсларнинг даромадлари ва жами даромади;
- иш ҳақидан ушлаб қолиниши лозим бўлган солиқлар ва ажратмалар;
- тўлов манбаида жисмоний шахсларнинг даромад солиғи солинадиган даромадлар;
- даромадлар тўғрисидаги декларация асосида солиқ солиш.
Имтиёзлар ва солиқ солишдан озод қиладиган нормалар ҳам тўғри қўлланмоғи лозим.
Тегишли органларга ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этиш зарур:
- ягона ижтимоий тўлов бўйича;
- Пенсия жамғармасига;
- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича (барча ходимлар бўйича жамланган, асосий бўлмаган иш жойидаги ходимлар бўйича декларация, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишлайдиган ходимлар).
«Norma» ПРМда 2018 йил 18 июнда ўтказиладиган «Иш ҳақи – бошланғич маълумотдан амалиётгача» беш кунлик ўқув курсида ҳар бир банднинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида билиб оласиз.
Бу ерда курс дастури билан танишиш ва унга ёзилиш мумкин.