Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Кимларни қисқартирса бўлади?

28.11.2018

Рус тилида ўқиш

Директор қисқартириладиган ходимларнинг рўйхатини тайёрлашни буюрди. Корхонанинг кадрлар хизмати қандай мезонларга амал қилиши лозим? Эксперт Абдусалом Рисқуллаев ушбу материалда мазкур саволга жавоб берди. Кадрлар ишини юритишга доир бошқа саволларни «Norma» ПРМда 3 декабрда бошланадиган ўқув курси доирасида бериш мумкин.

 

– Штатни қисқартириш – ходимларнинг сифат жиҳатдан таркибини яхшилаш усулларидан бири. Шу сабабли ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади. Кадрлар бўлими ходимлари Меҳнат кодексининг 103-моддасига амал қилсалар, амалдаги қонунчиликни бузмасдан раҳбарият топшириғини бажаришлари осон бўлади.

 

Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда қуйидагиларга афзаллик берилади:

  • қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга;
  • оиласида ундан бўлак мустақил иш ҳақи олувчи бўлмаган шахсларга;
  • мазкур корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга;
  • ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида тегишли мутахассислик бўйича малакасини ошираётган ходимларга ва ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларини тамомлаган шахсларга ўқишни тугатгандан сўнг мутахассислиги бўйича ишлаётган тақдирда икки йил мобайнида;
  • мазкур корхонада меҳнатда майиб бўлиб қолган ёки касб касаллигини орттирган шахсларга;
  • уруш ногиронлари, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;
  • атом объектларидаги фалокатлар оқибатида келиб чиққан оширилган радиация нурланиши билан боғлиқ нурланиш касаллиги ва бошқа касалликларга йўлиққан ёки шундай касалликларни бошидан кечирган шахсларга;
  • ногиронлиги атом объектларидаги фалокатлар муносабати билан бошланганлиги аниқланган ногиронларга;
  • ана шундай фалокатлар ва ҳалокатлар оқибатларини бартараф этиш ишлари қатнашчиларига, шунингдек мазкур зоналардан эвакуация қилинган ёки кўчирилган шахсларга ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга.

 

Жамоа шартномасида ходимларни ишда қолдиришда афзаллик бериладиган бошқа ҳолатлар назарда тутилиши мумкин. Корхонада юқорида санаб ўтилган мезонларга тўғри келадиган ходимлар бўлмаган тақдирдагина бу ҳолатлар инобатга олинади.

 

Ҳавола орқали ўтиб, курс дастури билан танишиш ва унга ёзилиш мумкин.

 

 


Комментарии (1)

Добавить комментарий
Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.

Гость_A :

2020-05-16 12:07:13

Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16