Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Китобларни вақтида олдилар

26.06.2018

Рус тилида ўқиш

«Norma» нашриёти knigi.uz китоб интернет-дўконининг дастлабки мижозлари ўз буюртмаларини олдилар. Қорақалпоғистонлик Бауиржан Тузекенов ҳам улар сирасига киради. Шу муносабат билан у мухбиримизнинг саволларига жавоб берди.

 

– Бауиржан Абибуллаевич, қандай қилиб knigi.uz дўкони мижози бўлдингиз?

 

– «Norma» портали материалларини мунтазам ўқиб бораман. knigi.uz китоб интернет-дўкони очилиши ҳақидаги материални ўқидим, кўрсатилган ҳавола орқали ўтиб, китоб дўкони сайтига кирдим. Сотувга қўйилган нашрлар орасида ўзбек тилидаги 21-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти китоби бор экан. Ушбу ҳужжатнинг босма шаклини анчадан бери олмоқчи бўлиб юрардим, бироқ бунинг учун Тошкентга бориш керак эди. Интернет-дўкон иш бошлаши билан юзага келган янги имкониятдан фойдаланмоқчи ҳам бўлдим…

 

– Сиз фойдаланган хизмат қандай таассурот қолдирди?

 

–  Жуда қулай ва керакли ечим. Ишим учун зарур нашрни ишхонамдан чиқмай туриб сотиб олдим. Атайлаб китобни деб Тошкентга бормайман. Иш юзасидан пойтахтга йўл олганда эса нашриёт ёки китоб дўконига боришга вақт топа олмаслигим мумкин. knigi.uz билан бу саволлар ўз-ўзидан йўққа чиқади. Буюртма ҳақини тўлов иловаси ёрдамида тўладим. Буюртма расмийлаштирилган пайтдан бошлаб 14 кун ўтгач, китобни қўлимга олиб келиб бердилар. Бундан буён китоб дўконидаги янгиликларни кузатиб тураман. 

 

– Нима сабабдан босма шаклни афзал кўрдингиз, ахир ҳужжатдан Интернет орқали эркин фойдаланишингиз мумкин эдику?

 

 – Интернетга қарамай, китоб ҳам долзарблигини йўқотмаяпти, айрим ҳолларда ундан фойдаланиш қулайроқ. Китоб бир неча кун олдин келган бўлса-да, ундан бир неча марта фойдаланишга улгурдим. Жуда қулай!

 

– Ишингизда омад тилайман!

 

– Эътиборингиз учун ташаккур.

 

Олег Гаевой суҳбатлашди.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16