Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

Наталья Красильникова: «Bir.uz профессионал даражани сақлашда кўмак беради»

01.08.2018

Рус тилида ўқиш

«CLASS SHINE» МЧЖ бош бухгалтери Наталья Красильникова – Bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимининг фаол фойдаланувчиси. У 9 та ихтисослик бўйича электрон сертификатларни олди. Ўтган шанба куни эса II тоифали бухгалтер-кассир аттестати бериладиган имтиҳондан муваффақиятли ўтди.

 

Натальяга профессионал даражасини тасдиқловчи ҳужжатларнинг салмоқли тўплами нима учун керак бўлиб қолганини norma.uz билан суҳбатда гапириб берди.

 

– Кўнглимга ёқадиган иш излаб бир неча касбда ишлаб кўргач, бухгалтерия соҳасида иш бошлаганимга олти йил бўлди. Бир неча йил давомида гўзаллик салонида сартарошлик қилишдан тортиб ишлаб чиқариш корхонасида участка бошлиғи лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтганман. Навбатдаги иш излаш пайтида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига мурожаат қилдим, у ердан мени ўқув марказига йўлладилар. Шу тариқа бухгалтер бўлиб ишлашим учун зарур илк билимларни эгалладим. Бир неча ой бухгалтер ёрдамчиси бўлиб ишладим. Сўнг ҳозирги иш берувчим – директор Улуғбек Атхамович Акбаров билан учрашдим, у шиша идишлар ишлаб чиқариладиган корхонада бош бухгалтерлик лавозимига таклиф қилди. Зиммамга юклатиладиган жавобгарликни тўлиқ ҳис қилган ҳолда тажрибам етарли эмаслигини тушунтиришга уриндим. Шунга қарамай, у фирмани менга ишониб топширди, фақат барча хатоликлар учун ўзим жавоб беришимни қайд этиб ўтди. Унинг ишончини оқлашга аҳд қилдим. Вir.uz тизимида сертификатлар ва аттестатлар эмас, профессионал даражам устида ишлашим муҳим.

 

Bir.uz тизимидан қачондан буён фойдаланаяпсиз?

 

– Интернетда ресурс тўғрисида ахборот пайдо бўлган пайтдан буён. Дастлаб синаб кўриш, қандай ишлаётганини кузатишга қарор қилдим. Кейин профессионал ўсиш учун фойда бериши мумкинлигини тушундим. Масофадан туриб ўқув курсларида таълим олгач, 9 та ихтисослик бўйича тест топширдим. Энди уларнинг ҳар бири бўйича аттестат олишга қарор қилдим, улар юзма-юз имтиҳон натижаларига кўра берилади.   

 

– Нима сабабдан бир йўла бош бухгалтерликка аттестациядан ўтишга қарор қилмадингиз?

 

– Ўз кучимга ишонмагандим. Бунинг устига интернетдаги Bir.uz материалларини кузатиб бораман. Ёдимда, аттестат соҳибларидан бири суҳбат чоғида шунга ўхшаш саволга жавобан барча даражалардан бирин-кетин ўтгач, бош бухгалтер аттестатини олишни кўзлаётганини айтган эди. Мен ҳам шу йўлни танладим. Бундан ташқари, бу Тизимда юзма-юз топширган илк имтиҳоним эди, у қандай ишлашини кўрмоқчи эдим. Қаттиқ ҳаяжонландим, имтиҳон куни Марказ очилишидан ярим соат олдин етиб келдим. Бироқ қўрқувларим асоссиз эканлигини тушундим. Ҳаммаси юксак даражада уюштирилган экан. Иштирокчилар бир-бирига халақит бермайдиган қилиб жойлаштирилибди. Мана энди профессионал ривожланиш учун босқичма-босқич барча ихтисосликлардан ўтиб, охири бош бухгалтерликка имтиҳон топшириш учун келаман.     

 

– Директорингиз ютуқларингиздан хабардорми?

 

– У ходимларни доим қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилади. Бироқ Bir.uz тизимида ўқиётганимни ҳеч кимга билдирмаган эдим. Директор столимдаги Bir.uz сертификатларини кўриб, уларнинг нима эканлигини сўради. Тизим ҳақида сўзлаб бердим, буни эшитиб жуда қувонди, ташкилот мукофот тариқасида шаҳар ташқарисидаги оромгоҳда дам олишим учун ҳақ тўлаб берди.

 

– Суҳбатимиз сўнгида Bir.uz ҳақидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

 

– Нафақат иш тажрибасига эга бўлган мутахассислар учун зарур, фойдали ресурс. Бу йил қизим саккизинчи синфни битириб, бўлғуси касби ҳақида ўйлай бошлади. Ўқитувчи ёки журналист бўлишни хоҳлаётганини айтганида бухгалтерияда кучини синаб кўришни таклиф қилдим. Мустақил ўқиш учун энг қулай ресурс бўлган Bir.uz тизимидан бошлашга қарор қилдик. Бирга шуғуллана бошладик. Ўқув материалини тез ўзлаштираётганини сездим. Қизим ҳам юқори тоифали бухгалтерлар сафидан ўрин олишига умид қиламан.

 

 

Олег Гаевой суҳбатлашди.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_