Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Нормал иш шароитлардан чекинишда иш ҳақини қандай тўғри ҳисоблаш керак

06.11.2017

9 ноябрь куни «Норма» ПРМда «Нормал иш шароитларида ойлик иш ҳақи, нафақа, касаллик бўйича ва декрет таътили нафақаларини тўлаш» мавзусида бир кунлик семинар ўтказилади.

 

Семинар иқтисодчилар, ҳисоб-қитоб ва бош бухгалтерлар учун ҳамда кадр хизматлари ходимлари учун фойдали бўлади. Тингловчилар ностандарт иш шароитларида иш ҳақи, устама тўловларни тўғри ҳисоблаш, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича нафақалар билан таъминлаш тартибини билиб олишади, ижтимоий нафақаларни тайинлаш ва тўлаш қоидаларини ўрганишади.

 

Қатнашчилар қуйидаги ҳолатларда қонунчилик билан ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлаш суммасини аниқлаш ва устама ҳақларни қўллаш масалаларини батафсил таҳлил қилишади:

  • ишдан ташқари ишлаш;
  • дам олиш кунлари ва байрам кунлари ишлаш;
  • кечаси ишлаш – ишнинг вахта услубида;
  • ноқулай шароитларда ҳудудий (район) коэффициентлари тўлаш;
  • касаначиликда;
  • далаларда;
  • зарарли ва хавфли меҳнат шароитларида;
  • иш вақтини жамлаб ҳисоблашда.

 

Семинарнинг иккинчи қисми нафақаларга бағишланиб, унда иштирокчилар қуйидагиларни ўзлаштиришади:

  • ижтимоий нафақаларни тўлаш турлари ва манбалари;
  • вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича нафақалар кимга ва қачон тўланади;
  • қандай шароитларда нафақа тўланмайди;
  • касаллик бўйича нафақа тўлаш учун иш стажи ва нафақа миқдорини қандай ҳисоблаш керак;
  • нафақа ҳисоб-китобига қандай даромад турлари киритилади;
  • нафақалар суммасини қандай ҳисоблаш керак – умумий тартибда ва алоҳида ҳолатларда.

 

Маърузачи – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг меҳнатга ҳақ тўлаш методологияси бошқармаси бош мутахассиси – Наталья Клевцова.

 

+998 (71)  283-46-05 телефони орқали ёки электрон ариза воситасида олдиндан рўйхатдан ўтиш мажбурий. Аризани Интернет орқали юборганда, тингловчи тренинг давомида жавобини олишни истаган саволларини юбориши мумкин.

 

Ўз бонусидан фойдаланиш ва семинарда БЕПУЛ иштирок этиш ҳуқуқига қуйидагилар эга эканига эътиборингизни қаратмоқчимиз:

  • НТВ/СБХ, Норма/Норма маслаҳатчи газеталари обуначилари;
  • «NORMA» АҚТ фойдаланувчилари;
  • 1UZ дастурий маҳсулотлари фойдаланувчилари.

 

«Norma» дастурий маҳсулотлари фойдаланувчиси ёки обуначиси бўлмаган ташкилотлар вакиллари ва бошқа шахслар семинарда пуллик асосда қатнашишлари мумкин. Бир кишининг иштирок этиш баҳоси – 150 минг сўм. Аммо ҳозирги вақтда Марказ 40% чегирмаларни тақдим этмоқда ва натижада “четдан келган” тингловчилар учун иштирок атиги 90 минг сўмни ташкил этади.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум