Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Пропискасиз ишга қабул қилиш: қонунга кўра қандай йўл тутилади?

28.09.2018

Рус тилида ўқиш

 

2018 йил 8 октябрь куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида «Кадрларга оид иш юритиш» курси бошланади. Эксперт Абдусалом Рисқуллаев меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг энг мураккаб жиҳатларини тушунтириб беради. Мазкур материалда ташкилот раҳбарлари ва кадрлар бўлими ходимларини ташвишга солаётган вазиятлардан бирини кўриб чиқамиз.

 

– Тингловчилар кўпинча «Пропискасиз ходимни ишга қабул қилиш қандай расмийлаштирилади?» деб сўрашади. Мен бундай ходимларни бўш ўринларга ишга қабул қилмаслик керак деб жавоб қайтарганимда, аудиторияда кимдир Президентнинг Фармонида айтилганку дея буни асослашга уринади, – дейди Абдусалом Рисқуллаев. – Бунда вазиятни тушунтиришга тўғри келади.

 

Президентнинг 22.01.2018 йилдаги «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги Фармонининг 10-бандида вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган фуқароларни ишга қабул қилишга бўлган тақиқ бекор қилинганлиги ҳақида айтилган.

 

Бироқ, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ бу норма амал қилиши учун Меҳнат кодексининг 80-моддасига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим. Ҳозирча, бу ҳужжатларга кўра паспортдаги тегишли белгисиз ишга қабул қилиш тақиқланган, иш берувчи эса мазкур нормани бузган тақдирда маъмурий жавобгарликка тортилади.

 

Абдусалом Рисқуллаевнинг мураккаб вазиятларда меҳнат ҳуқуқи нормалари қандай қўлланилиши юзасидан тушунтиришларини тингламоқчи бўлсангиз, ҳозироқ «Кадрларга оид иш юритиш» курсига ёзилинг. Ажратилган жойлар сони чекланган!



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум