Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ҚҚСга ўтишга тайёргарлик кўриш учун ҳали вақт бор

15.11.2018

Рус тилида ўқиш

 

«Норма» ПРМ 23 ноябрда «ҚҚСга ўтиш учун тайёргарлик кўриш режаси: 2019 йил 1 январгача яна нималарга улгуриш мумкин» мавзусида махсус тренинг ўтказади. У муаммосиз ва молиявий йўқотишларсиз ҚҚСга ўтишда бизнесга ёрдам беради.

   

2019 йил 1 январдан бошлаб 2018 йил якунлари бўйича йиллик айланмаси (ялпи тушуми) 1 миллиард сўмдан ошган ёки йил давомида ушбу белгиланган чегаравий миқдорга етган ЯСТ тўловчилар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилади (Президентнинг 29.06.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги ПФ–5468-сон Фармони).

 

ҚҚС тўлашга ўтишга олдиндан ҳозирлик кўрилмаса, кўп муаммоларга тўқнаш келиш мумкин. ЯСТ тўловчилар ўртасидаги кўплаб шартномалар 2018 йилда тузилган ва 2019 йилда амал қилишда давом этади. Уларнинг қиймати эса солиқ солиш тизимидаги ўзгартиришлар ҳисобга олинмаган ҳолда кўрсатилган. Натижада шартнома тузган ҳар бир тарафда саволлар юзага келади.  

 

Етказиб берувчиларда:

Харидорларда:

– харидордан шартнома нархидан ташқари қўшимча равишда ҚҚС тўлашни талаб қилиш мумкинми?

– ушбу талабни рад этса, нима қилиш керак?

– етказиб берувчининг шартнома нархидан ташқари қўшимча равишда ҚҚС тўлаш тўғрисидаги талабини бажаришга мажбурманми?

– агар бундай мажбуриятим бўлмаса, барибир мен учун етказиб берувчи тўлайдиган ҚҚСни ҳисобга олишим мумкинми?

 

Бухгалтер қуйидаги саволларга ҳам жавоб топиши керак:

 

– сотиш нархи ва солиқ солинадиган айланма: молиявий ҳисоб маълумотларига кўра солиқ солинадиган база шаклланишини назорат қилиш;

–  2018 йилги шартномада ҚҚСсиз нарх кўрсатилган бўлса, сотишни қандай амалга ошириш керак;

– савдо устамаси ва ҚҚС: солиққа оид хатарлар ва уларни камайтириш;

– НКМ ва тўлов терминалларини созлаш – 1.01.2019 йилдан бошлаб сотиб олинаётган товар (иш, хизмат)нинг ҳар битта позицияси бўйича харидор тўлаган ҚҚСни чекларда ажратиб кўрсатиш;

– қарз шартномаси: ҚҚСни тўлайдиган ва тўламайдиган шахс ўзаро ҳамкорлик қилганда ҚҚСга ўтишнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда ҳисоб юритиш;

– солиқ солинадиган импорт ҳисоби: импорт контрактини тузиш босқичида товарнинг божхона қийматини таҳлил қилиш;

– солиқ ва бухгалтерия ҳисоби: таннархнинг сотиш нархидан ошиши хатарларини қандай камайтириш мумкин.

 

Тренингни қуйидагилар ўтказади:

 

Татьяна Назарова, «ElectEx» консалтинг компаниясининг асосчиси ва директори. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида 12 йилдан ортиқ амалий иш тажрибасига эга. 2007 йилги «Бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги етакчи профессионаллар» республика танловининг «Энг яхши бухгалтер» номинацияси ғолиби. ХМҲС (ACCA DipIFR) бўйича диплом соҳиби.  

 

 

 

Тимур Орифжонов, «Uri-Kom» адвокатлик фирмасининг адвокати, ҳамкор. Хўжалик (иқтисодий) ҳуқуқи соҳасида 22 йиллик амалий иш тажрибасига эга. Маълумоти: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (Тошкент), Питтсбург Ҳуқуқ мактаби (Питтсбург университети, Пенсильвания, АҚШ), ҳуқуқ магистри, ҳуқуқ бакалаври.

 

 

 

 

ҚҚСни жорий этишга тайёргарлик кўриб, корхонангизнинг салмоқли маблағларини тежаб қолмоқчи бўлсангиз, «ҚҚСга ўтиш учун тайёргарлик кўриш режаси: 2019 йил 1 январгача яна нималарга улгуриш мумкин» махсус тренингига ташриф буюринг. У 2018 йил 23 ноябрь, жума куни соат 14-00 дан 18-00 гача «Норма» ўқув марказида бўлиб ўтади.

 

Тренингда барча қатнашчилар тарқатма материаллар – тавсиялар, ўтиш санасига келиб ҚҚСнинг ҳисобга олинадиган суммасини максималлаштириш бўйича қадамма-қадам йўриқнома, кўп учрайдиган саволларга жавобларни оладилар.

 

Ҳавола орқали ўтиб ёзилиш мумкин. Ажратилган жойлар сони чекланган! Улгуриб қолишга шошилинг.




 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум