Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходима болани парваришлаш таътилидан чиққанидан сўнг яна декретга кетса, ўртача иш ҳақини қандай ҳисоблаш мумкинАйланмадан олинадиган солиқнинг ҳисоб-китобида жами даромадни ҳисобга олиш тартибиҚандай ҳолларда иқтисодий судга соддалаштирилган тартибда даъво аризаси бериш мумкин – Buxgalter Pro

Қурилиш ташкилотидаги бухгалтернинг ишлаш хусусиятлари

16.05.2018

Қурилиш соҳасидаги бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш – бухгалтерлар учун бош оғриғи. Қийинчиликларни қандай енгиш мумкин? «ViGoRus» консалтинг компанияси директори Светлана Голосова жавоб беради.

 

Қурилиш соҳасида объектлар офисдан ва бир-биридан узоқда жойлашган бўлиб, бу ҳисобга олиш жараёнларини анча мураккаблаштиради. Кўпинча ҳужжатлар бухгалтерияга жуда кеч келиб тушади. Келгуси даврларда тузатиш киритиш зарурати юзага келади. 

 

Қурилиш кўп материал, меҳнат ва капитал талаб этиши билан фарқланади. Инвестиция жараёни иштирокчилари: буюртмачи, бош пудратчи, ёрдамчи пудратчилар кенг номенклатураси ва кўп сонлилиги ҳам бухгалтерия ҳисобини юритишга ўз таъсирини кўрсатади.

 

Ҳисобчилар харажатларни объектма-объект ҳисобга олиш, ўз ва ёрдамчи пудрат ишларини алоҳида ҳисобга олиш, давал хом ашёни ҳисобга олиш, буюртмачи, бош пудратчи хизматларини ҳисобга олишни ташкил этиш заруратига ва бошқа қийинчиликларга тўқнаш келадилар.

 

Бу қурилиш ташкилотлари бухгалтерлари тўқнаш келадиган қийинчиликларнинг ҳаммаси эмас. Қурилиш бухгалтерия соҳасидаги энг мураккаб йўналишлардан бири саналади.

 

Қийинчиликларни муваффақиятли енгиш усулларидан бири – таълим олиш. 21 май куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида «Қурилиш корхоналари бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш» курси бошланади. Машғулотларда қурилиш ташкилотидаги бухгалтерия ишининг барча нозик жиҳатларини кўриб чиқамиз. Курс нафақат қурилиш ташкилотлари бухгалтерлари, балки раҳбарлари, бош бухгалтерлари, молиявий директорлари учун ҳам фойдали бўлади. Бу ерда курсга ёзилиш ва унинг дастури билан танишиш мумкин.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

.

Валюталар курси

2025-05-02
  • USD:12900.00 (+0.00) сум
  • EUR:14595.06 (+0.00) сум
  • RUB:157.32 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17