Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Раҳбарлар учун бухгалтерия ҳисоби

28.05.2018

Рус тилида ўқиш

Раҳбар бухгалтерия ҳисоби ташкил этилиши ва унинг аҳволи учун масъул. Нафақат ташкилотнинг барқарорлиги, балки раҳбарнинг моддий фаровонлиги ва хотиржамлиги ҳам ҳисоб тўғри юритилишига боғлиқ. Ушбу участкадаги ишни қандай йўлга қўйиш мумкин?

 

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш мажбурияти корхона раҳбари зиммасига юклатилади. Ушбу вазифа лозим даражада ҳал этилмаса, бизнесни ташкил этиш бўйича барча саъй-ҳаракатлар тижорат соҳасида кўзланган мақсадларга эришиш имконини бермайди.

 

Қонун ҳужжатларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этишнинг қуйидаги вариантлари назарда тутилган:

 

  • бош бухгалтер раҳбарлиги остида бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил этиш ёки шартномавий шартларда жалб этилган бухгалтер хизматларидан фойдаланиш;
  • бухгалтерия ҳисобини юритишни шартномавий шартларда ихтисослаштирилган бухгалтерлик фирмаси ёки юқори турувчи тузилмага юклаш;
  • бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш.

 

Ҳар қандай ҳолатда ҳам бухгалтерия ҳисобини билувчи ва англовчи раҳбар ютади. Дастлабки икки ҳолатда бухгалтер унга нималар ҳақида гапираётганини тушуна олади. Бунинг устига, бухгалтерия ташкилотнинг ҳар қандай участкаси сингари жиддий назоратни талаб этади. Учинчи вариантда бухгалтерияни билмай туриб иш юритишнинг ҳеч иложи йўқ.

 

Бухгалтерия ҳисобини билиш корхонада бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилишини йўлга қўйиш, уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун белгиланган муддатларда тақдим этиш, шунингдек маълумотлар ишончли бўлиши учун шароит яратади.

 

Раҳбарлар орасида бухгалтер ва иқтисодчи лавозимидан кўтарилганлар озчиликни ташкил этади, кўпинча улар бошқа соҳа вакиллари бўладилар. Бу йўлдаги қийинчиликларни енгиб ўтишларида ёрдам бериш учун «Normа» профессионал ривожланиш маркази 30 кунлик «Раҳбарлар учун бухгалтерия ҳисоби» ўқув курсини таклиф этади. 2018 йил 5 июнда бошланадиган курсга бу ерда ёзилиш мумкин.

 

Машғулотлар масофадан туриб, асосий ишдан ажралмаган ҳолда ўтказилади ва сиз учун қулай вақтда ўқиш имконини беради. Ўқув режасида ўқитувчи билан юзма-юз маслаҳатлашув, Марказда оралиқ ва якуний тест ўтказилиши назарда тутилган.  

 

Курсни САР/CIPA халқаро сертификати ва DipIFR дипломи соҳиби, солиқ ва бухгалтерия қонунчилиги масалалари бўйича маслаҳатчи Игорь Аипкин олиб боради.




 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16