Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Йиллик ҳисобот 2017» электрон китоби сотувга чиқди

18.01.2018

«Norma» нашриёти «Йиллик ҳисобот 2017» электрон китобини чиқарди. Китоб «Norma Ekspert» мутахассислари томонидан жорий йилда қонунчиликка киритилган барча ўзгартиришлар ва қўшимчаларни инобатга олган ҳолда тайёрланган.

 

«Йиллик ҳисобот 2017» - бу бир йил учун фаолият якунлари бўйича молиявий ва солиқ ҳисоботини тайёрлашда бухгалтернинг беназир ёрдамчисидир.

 

Электрон китоб баланс сатрлари, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот, пул оқимлари ва ўз капитали бўйича тушунтиришларни ўз ичига олади. Китобда молия-хўжалик операцияларини ҳисобга олиш тартиби ва уларнинг солиқ оқибатлари бўйича батафсил тушунтиришлар берилади. Тушунтиришлар мисоллар ва аниқ ҳисоб-китоблар билан келтирилади.

 

Электрон версиянинг қулайлиги – излаш опцияларида, шунингдек ҳар қандай фрагментни сақлаш ва чоп этиш имкониятида.

 

Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, 2017 йилда 21-сон БҲМС, 24-сон БҲМС ва хўжалик юритувчи субъектлар ҳисоботларини ҳисобга олиш ва шакллантириш бўйича бошқа норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди. Барча ўзгартиришлар баланс сатрлари бўйича тушунтиришларда акс эттирилган ва мисоллар, ҳисоб-китоблар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволалар билан келтирилган. Шунингдек, 2017 йил солиқ қонунчилиги бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳам келтирилади.   

 

«Йиллик ҳисобот 2017» электрон китобининг нархи – 185 000 сўм.

 

«Налоговые и таможенные вести» + «Норма» газеталари + «TOP» реклама журнали тўплами обуначилари ва «Norma» дастурий маҳсулотлари фойдаланувчиларига  чегирма тақдим этилади.

 

Сотиб олиш масалалари бўйича маркетинг ва сотув бўлимига қуйидаги манзил бўйича мурожаат этишингиз мумкин: Тошкент ш., Навоий кўчаси, 22.

 

Тел.: (0-371) 200-00-30, 283-23-74, 283-44-32.

 

Нашриёт томонидан сотиладиган нашрлар рўйхати билан ҳавола бўйича танишиш мумкин.

 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16