14 декабрь куни Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига номзодни тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Абдулла Арипов Бош вазир лавозимига тасдиқланди
15.12.2016

Мажлисни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов олиб борди.
Маълумки, Конституциянинг 98-моддасига мувофиқ Бош вазир номзоди Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия томонидан Ўзбекистон Президентига кўриб чиқиш учун таклиф этилади. Шундан келиб чиқиб, яқинда бўлиб ўтган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси мажлисида Президентга Бош вазир лавозимига номзод таклиф этилди.
Мамлакатимиз Президенти Бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Абдулла Нигматович Арипов номзодини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига тақдим этди ҳамда мажлисда ҳозир бўлганларни А.Ариповнинг биографияси билан таништирди.
Шундан сўнг А.Арипов Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури юзасидан маъруза қилди.
Маърузани эшитгач, депутатлар ва Сенат аъзолари Бош вазир лавозимига тақдим этилган номзодни маъқуллашди ва тегишли қарор қабул қилишди.
Маъруф УСМАНОВ
Янги сонларда ўқинг
2026, 25 август№ 34
- Текширувлар мораторийсидан рақамли ҳисоботларгача: Президент ташаббусларининг бухгалтер учун энг муҳим жиҳатлари
- Устамалар, нафақалар, қайта ҳисоблаш муддатлари ва иш стажи ҳақида...
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2026 йилнинг август ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- «Ижтимоий иш тўғрисида»



