Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

40 та идоралараро органларни тугатишни режалаштиришмоқда

03.09.2020

Рус тилида ўқиш

Адлия вазирлиги томонидан Президентнинг “Идоралараро коллегиал органларни янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди, у ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

 

2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари билан тузилган 40 та идоралараро коллегиал органларни (рўйхати ҳужжатга иловада келтирилган) уларнинг ваколатлари тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга ўтказилган ҳолда тугатиш режалаштирилмоқда.

 

Шундай тартиб ўрнатиш таклиф қилинмоқдаки, унга кўра:

  • коллегиал органлар ҳудудий тегишлилигига қараб республика ва ҳудудий миқёсида, шаклига кўра доимий фаолият олиб борувчи (комиссия, кенгаш, қўмита) ва вақтинчалик фаолият олиб борувчи (ишчи гуруҳ, ишчи комиссия ва бошқалар) коллегиал органлар сифатида ташкил этилади;
  • коллегиал органларни ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатларда уларнинг фаолиятини ташкиллаштириш ва қарорларнинг ижросини назорат қилиш бўйича ишчи орган белгиланади;
  • доимий фаолият олиб борувчи коллегиал органлар Президент, Вазирлар Маҳкамаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари билан тасдиқланган низом асосида фаолият юритади, вақтинчалик фаолият олиб борувчи коллегиал органлар фаолиятини тартибга солишда алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши талаб этилмайди.

 

Коллегиал органлар раҳбарлари мазкур органлар фаолиятини таҳлил қилган ҳолда ҳар йили 1 мартга қадар уларни мақбуллаштириш ёки тугатиш бўйича таклифларни киритиб боради.

 

Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда:

  • тугатилаётган идоралараро коллегиал органларнинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ва ўрганишни ташкил этиш;
  • ўтказилган хатлов ва ўрганиш натижаларига кўра, тугатилаётган идоралараро коллегиал органларнинг мавжуд ваколатларини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга ўтказишни назарда тутувчи тегишли НҲҲлар лойиҳасини тайёрлаш;
  • давлат органлари ва ташкилотларида тугатилаётган идоралараро коллегиал органлар фаолиятини ташкил этишни таъминлаш учун киритилган штат бирликларини қайта кўриб чиқиш, бунда штатдаги ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига қатъий риоя этилишини таъминлаш топширилади;

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_