Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Жисмоний шахсларга солинадиган ресурс солиқлари - buxgalter.uz да ўқингЯСТ – айланмадан солиқ - buxgalter.uz да ўқингЯИТ ўрнига – ижтимоий солиқ - buxgalter.uz да ўқингЯЕС ер солиғи билан бирлаштирилади - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркорлар ЖШДС тўлайди - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ва унинг янги қоидалари - buxgalter.uz да ўқингОнлайн-НКМ ва виртуал кассанинг жорий этилиши бухгалтерия ҳисобига қандай таъсир кўрсатади - buxgalter.uz да ўқингЛизингда ҚҚС бўйича қандай имтиёзлар бор? - buxgalter.uz да ўқингБир нечта имтиёзни инобатга олган ҳолда ЖШДСни ҳисоблаш ва буни ҳисоботда акс эттириш тартиби қандай бўлади- buxgalter.uz да ўқингIII чорак учун кимлар кузатилади? - buxgalter.uz да ўқингВir.uz тизими малака имтиҳонларини тиклади - buxgalter.uz да ўқинг Бош бухгалтер ишдан бўшаб, ЭРИни қайтармаса нима қилиш керак? - buxgalter.uz да ўқингЭлектрон ҳисобварақ-фактураларга ўтиш учун бухгалтер яна нимани билиши зарур? - buxgalter.uz да ўқинг2020 йилда фойда солиғида қандай ўзгаришлар бўлади - buxgalter.uz да ўқингДСҚ онлайн-НКМ ва электрон ҳисобварақ-фактуралар инфратузилмасини якунига етказмоқда buxgalter.uz да ўқинг5 октябргача бухгалтер нима қилиши керак - buxgalter.uz да ўқинг

Адвокатни суд орқали лицензиядан маҳрум қилиш механизми

23.07.2019

Рус тилида ўқиш

 

Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга тузатишлар ишлаб чиқилди.

 

Эслатиб ўтамиз, илгари амал қилган адвокатлик лицензияларининг амал қилиши адлия органларининг қарори билан тўхтатилган ва бекор қилинган. Бироқ 2018 йил октябрда «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритилганидан кейин вазият ўзгарди.

 

Ҳозир икки тартиб параллель равишда амал қилмоқда: суддан ташқари (адлия органининг қарори билан) ва маъмурий суднинг қарори бўйича. Ҳар бир тартиб бўйича белгиланган асослар рўйхати мавжуд. Адвокатнинг ножўя хатти-ҳаракатларига, асосан, суд тартиби қўлланилади (қуйидаги жадвалга қаранг), бу унга ваколатли органлар билан бир қаторда туриб ўз позициясини ҳимоя қилишга имкон беради.

 

Маъмурий судга мурожаат қилиш учун асослар

Лицензияни тўхтатиб туриш

Лицензияни бекор қилиш

Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармасининг ёки адлия органининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган, шу жумладан адвокатнинг зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юклайдиган қарорлари адвокат томонидан бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда

адвокат томонидан адвокатура тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари, Адвокатнинг касб этикаси қоидалари, адвокатлик сири ва адвокат қасамёди мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганда, адвокатнинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда адвокатуранинг обрўсини туширадиган қилмиш содир этилганда

адвокат томонидан адвокатура тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари, Адвокатнинг касб этикаси қоидалари, адвокатлик сири ва адвокат қасамёди бузилганлиги аниқланганда

лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда;

 

лицензия бериш тўғрисидаги қарорнинг ғайриқонуний эканлиги аниқланганда

лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган шахс лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатларни суд томонидан белгиланган муддатда бартараф этмаганда

адвокат касбига доир вазифаларини олти ой мобайнида узрсиз сабабларга кўра бажармаганда

 

Бунда қуйидаги идоралар судга мурожаат қилиши мумкин:

  • лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан – адвокатга гувоҳнома берган адлия органи ёки Адвокатлар палатаси;
  • лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида ариза билан – Адлия вазирлиги Олий малака комиссиясининг хулосаси асосида.

 

Аризага жадвалдаги ҳолатларни тасдиқловчи материаллар илова қилинади. Суд иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилади ҳамда уларнинг келишини мажбурий деб эътироф этиши мумкин. Иш суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб кўпи билан 15 кун ичида кўриб чиқилади.

 

Жараён давомида суд қуйидагиларни белгилайди:

  • ҳуқуқбузарлик ҳолати ва уни содир этиш далили юз берганлиги;
  • текшириш ҳамда унинг натижалари ва ариза берувчининг ваколатлари бўйича далолатнома (бошқа ҳужжат) тузиш учун асос мавжудлиги;
  • қонун ҳужжатларида мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилганлиги ва адвокат лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш учун асослар мавжудлиги.

 

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги иш юзасидан қарор у қабул қилинган кундан 10 кун ўтгач (апелляция берилган ҳолларда – апелляция инстанцияси томонидан қабул қилинган кундан бошлаб), лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарор эса у қабул қилинган кундан қонуний кучга киради.

 

Адвокатлик лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги иш юзасидан қабул қилинган қарор нусхаси иш жараёни иштирокчиларига у қабул қилинган кунда, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарор нусхаси эса кейинги кундан кечиктирмай юборилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

 

Олег Заманов.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_