Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

АЖ устав фондининг энг кам миқдори 16 баравар камайтирилади

26.03.2018

 

Давлат рақобат қўмитаси акциядорлик жамиятларини ташкил этиш ва уларнинг самарадорлиги, шунингдек фонд бозорини ривожлантириш масалалари бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқди. Лойиҳалар ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда. Ундан кейин эса 2018 йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган чора-тадбирлар келтириб ўтилган (белгиланган саналар ўзгариши мумкин – таҳр).

 

Ривожланишга тўсқинлик қилаётган омиллар бартараф этилади

 

Устав фондининг энг кам миқдорини ҳозирги 1 600 млн сўмдан 100 млн сўмгача, яъни 16 баравар камайтириш таклиф этилмоқда. Бунда хорижий инвесторнинг АЖ устав капиталидаги, бугунги кунда камида 15%ни ташкил этиши керак бўлган мажбурий улуши тўғрисидаги талабни бекор қилмоқчилар.

 

Йирик акциядорлар – АЖдаги 25%дан ортиқ улуш эгаларига дивидендлар фақат миноритар акциядорлар олдида дивидендлар бўйича қарздорлик бўлмаганда тўланади, дивидендлар тўлаш учун банк реквизитлари бўлмаганлар бундан мустасно (1 майдан бошлаб).

 

Қуйидагиларни ҳам бекор қилиш таклиф этилмоқда:

 

АЖдаги давлат улушларини бошқариш бўйича давлат ишончли вакилларини тайинлаш амалиётини. Уларнинг вазифаларини давлат улуши бўйича белгиланган тартибда тайинланадиган кузатув кенгашлари аъзоларига топшириш таклиф этилмоқда;

 

қимматли қоғозлар чиқарилганини тан олиш учун ташкил этилган савдоларда жойлаштириладиган акциялар ва бошқа эмиссиявий қимматли қоғозларнинг энг кам ҳажмига доир талабларни;

 

устав капиталида давлат акциялари (улушлари) пакети 50%дан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудит ўтказиш учун ҳар йили аудиторлик ташкилотлари рўйхатини тузишга доир талабларни.

 

1 июлдан жорий этиладиган янгиликлар

 

1) Эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқаришни давлат рўйхатидан ўтказишга аризани кўриб чиқиш муддатини 30 кундан 20 кунга қисқартириш таклиф этилмоқда.

 

2) АЖлар номинал қийматга эга ёки унга эга бўлмаган акцияларни чиқара оладилар. Фойдани қайта инвестиция қилиш (капиталлаштириш) ва қўшимча капитал ҳисобига акциядорлар ўртасида мутаносиб равишда жойлаштириладиган қўшимча акцияларни чиқариш воситасида устав капитали кўпайтирилади.   

 

3) Давлат акциялари пакетлари майда лотлар орқали сотилади, шу жумладан битта лот – битта акция, мамлакатимиз Ҳукумати томонидан белгиланган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно.

 

1 августдан жорий этиладиган янгиликлар

 

1) Акциядорларнинг умумий йиғилишларида иштирок этиш ва овоз бериш веб-сайтда овоз бериш учун бюллетенларнинг электрон шаклларини тўлдириш йўли билан амалга оширилиши мумкин.

 

2) АЖ тафтиш комиссияси аъзолари, АЖ кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш учун назарда тутилганидек, кумулятив овоз бериш йўли билан сайланади.

 

Маълумот учун: кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки уларни икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир. Энг кўп овоз тўплаган номзод сайланган деб ҳисобланади.

 

3) АЖ қимматли қоғозларини биржа котировка варағига киритиш тўғрисида ариза бериш ва ундан ихтиёрий равишда чиқариш тўғрисидаги қарорни жамият кузатув кенгаши қабул қилади.

 

4) Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги ва унда қабул қилинган қарорлар тўғрисидаги ахборотни ошкор қилмаслик ёхуд ошкор қилишнинг белгиланган тартибини бузиш суд томонидан ушбу қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш ёки уларни бекор қилиш учун асос бўлади. АЖ қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низоларни кўришда судларга ана шундай позицияни эгаллаш топширилган (ОХС Пленумининг 27.11.2015 йилдаги 290-сон қарори 7-бандига қаранг).

 

Ҳисобот – порталда

 

Лойиҳаларга кўра қуйидагилар Ягона корпоратив ахборот портали орқали амалга оширилади:

  • акциялари биржа котировка варағида бўлган ва биржа савдоларига қўйилган акциядорлик жамиятларининг ХМҲСга мувофиқ йиллик молиявий ҳисоботни мажбурий эълон қилиши (1 майдан бошлаб);
  • чораклик ва йиллик ҳисоботлар, шунингдек АЖ фаолиятидаги муҳим фактларнинг марказлаштирилган тартибда эълон қилиниши (1 июлдан бошлаб);
  • жамият устав капиталининг жами 20% ва ундан ортиғини ташкил этувчи АЖ акцияларининг бир ёки бир нечта битимни амалга ошириш натижасида мустақил равишда ёки аффилланган шахслар билан бирга сотиб олинганлиги тўғрисидаги ахборотнинг ошкор этилиши (у ҳам 1 июлдан бошлаб).

 

Президент фармони ва қарори лойиҳалари ўзгартирилиши, уларга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.  

 

Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум