Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Баҳолаш фаолиятида давлат иштирокини қисқартириш режалаштирилмоқда

04.08.2020

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, шунингдек инвесторлар учун шаффоф ва тушунарли тарзда активларни баҳолаш, халқаро стандартларга асосланган баҳолаш фаолиятини юритиш бўйича замонавий талабларга жавоб берадиган янги таҳрирдаги «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилиш учун жойлаштирилган.

 

«Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг амалдаги таҳририда давлат монопол ўрин эгаллаган бўлиб, профессионал жамоат ташкилотларининг ушбу масалаларда иштирок этиш имкони минималлаштирилган.

 

Бундан ташқари, Қонун матнида кўп сонли турфа хил қонуности ҳужжатлар билан тартибга солинадиган ҳаволаки нормалар талайгина. Бу баҳолаш фаолияти соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиёти бирлигини таъминлашни қийинлаштиради, бу эса кўрсатилаётган баҳолаш хизматлари сифатига таъсир кўрсатади. Шу сабабли янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчилар тўғридан-тўғри амал қиладиган нормалардан фойдаландилар. Бунда лойиҳа 59 моддадан иборат бўлиб, 9 бобга ажратилган (амалдаги Қонунда – 22 та модда).

 

Қонун лойиҳасининг мақсади – давлат иштирокини камайтириш, бир вақтнинг ўзида профессионал жамоат ташкилотларининг ролини ошириш, баҳолаш сифатини ва кўрсатилаётган баҳолаш хизматлари учун жавобгарликни ошириш йўли билан баҳолаш фаолиятини давлат томонидан бошқаришдан ўзини ўзи бошқаришга босқичма-босқич ўтиш.

 

Халқаро баҳолаш стандартлари (2020 йил январда кучга кирган ўзгартириш ва қўшимчалар билан) принциплари қонун лойиҳасига асос бўлган. Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилган:

  • баҳоловчи ташкилотларнинг давлат томонидан лицензияланишини бекор қилиш ва баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат ташкилотларига аъзолиги тушунчасини жорий этиш;
  • баҳоловчи ташкилотларга жамоат ташкилотларини мустақил равишда тузиш имконини бериш.

 

Профессионал жамоат ташкилотларининг баҳолаш фаолияти соҳасидаги функция ва ваколатлари анча кенгайтирилган. Хусусан, қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилган:

  • уларга ўз аъзоларининг қонун ҳужжатларини бажаришлари устидан назорат қилиш ваколатини бериш;
  • баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ишончлилигига оид масалаларни судгача кўриб чиқиш;
  • ўз аъзоларининг рейтингини юритиш;
  • аъзоликка оид талабларни, профессионал хулқ-атвор кодексини, баҳолаш хизматларининг сифатини ошириш учун услубий материалларни ишлаб чиқиш;
  • жамоат ташкилотларининг баҳолаш фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиши.

 

Лойиҳада тартиб-таомилга оид барча масалаларни автоматлаштириш ва инсон омилини имкон қадар истисно қилиш назарда тутилган. Бунинг учун махсус ахборот ресурси – реал вақт режимида ишловчи баҳолаш фаолиятининг ягона ахборот платформаси (БФЯАП) ташкил этилади.

 

БФЯАП баҳолаш бўйича ҳисоботлар, эксперт хулосалари, баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчиларни танлаш бўйича электрон тендерларни ўтказиш механизми ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. Ресурс баҳолаш масалаларига тааллуқли барча долзарб, ишончли ва доимий янгиланадиган ахборотни эълон қилиб, унинг барча манфаатдор шахслар учун очиқ-ошкора бўлишини таъминлайди.

 

Бунда баҳоловчиларни сертификациядан ўтказиш, уларга тоифалар бериш, суд органлари сўровлари бўйича баҳсли вазиятларда баҳолаш бўйича материалларни кўриб чиқиш, баҳолаш фаолияти соҳасидаги НҲҲ, шу жумладан миллий баҳолаш стандартларини ишлаб чиқиш давлат зиммасида қолади.

 

«Баҳолаш фаолиятини тартибга солиш» бобида Вазирлар Маҳкамаси, ваколатли орган, шунингдек у ташкил этадиган комиссияларнинг ваколатлари алоҳида санаб ўтилган. Бунда ваколатли давлат органи томонидан аккредитация қилинган жамоат ташкилотларининг вакиллари комиссиялар ишига жалб қилиниши кераклиги белгиланган. 

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум