Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Банклар томонидан инвестициялар билан боғлиқ таваккалчиликларни баҳолаш қандай режалаштирилмоқда

Банклар томонидан инвестициялар билан боғлиқ таваккалчиликларни баҳолаш қандай режалаштирилмоқда

31.05.2021

Рус тилида ўқиш

Марказий банк томонидан Тижорат банклари томонидан кўчмас мулкка ва қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар билан боғлиқ таваккалчиликларнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низом лойиҳаси ишлаб чиқилди ва муҳокамага қўйилди.

 

Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ келтириш учун Марказий банкнинг иккита низоми давлат тилига таржима қилинди ва бирлаштирилди. Бу тижорат банкларининг кўчмас мулкка қилинган инвестицияларига қўйиладиган талаблар тўғрисида (рўйхат рақами 572, 19.12.1998 й.) ва тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар

билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисида (рўйхат рақами 1894, 2.02.2009 й.) низомлардир.

 

Ҳужжат лойиҳасига қатор техник ўзгартиришлар киритилган, олдинги низомнинг кўп талаблари тугатилган, низом эса соддалаштирилган. Шунингдек, ҳужжатда банкнинг кўчмас мулки тоифасига ва бошқа мол-мулкига кирадиган объектлар батафсил таърифланган.

 

Бундан ташқари, банклар томонидан қимматли қоғозлар харид қилиш ва юридик шахсларнинг устав капиталида иштирок этишига қўйиладиган минимал талаблар “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририга мувофиқ келтирилди.

 

Шу билан бир қаторда капиталнинг етарлилиги ҳисоб-китобларида таваккалчиликнинг паст даражаси билан аниқланадиган қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан битимларни амалга ошириш, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини энг кўп миқдори ҳисоб-китобларида чегириб ташланади.

 

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16