Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Битирув ва кириш имтиҳонларини бирлаштирмоқчилар

03.04.2020

Рус тилида ўқиш

 

ҚҲТБТ порталида Президентнинг олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини янада соддалаштириш тўғрисидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилган.

 

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим муассасаларининг (мактабларнинг) битирувчилари якуний давлат аттестацияси ҳамда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш синовларини бирлаштиришни режалаштирмоқдалар. Мажбурий фанлар ва битирувчи танлаган бакалавриат йўналишига мос иккита фан бўйича ягона тест синовлари ўтказилади.

 

Тестлар апрель – май ойларида ўтказилади. Тест синовларида иштирок этмаган ёки унда қониқарсиз баҳоланганлар бошқа абитуриентлар қатори ўша йилнинг июль – август ойларида имтиҳон топширишлари мумкин.

 

Халқ таълими вазирлиги:

  • тест синовлари белгиланган талаблар асосида ташкил этилишида масъул ҳисобланади;
  • битирувчи-абитуриентнинг тест синови фанлари бўйича натижасини умумий ўрта таълим тўғрисидаги аттестатга қўйиш ва ягона маълумотлар базасига киритиш учун минимал кўрсаткични (қониқарлилик даражасини) белгилайди;
  • мактаб битирувчилари ҳақидаги тегишли маълумотлар ҳар йили 1 февралга қадар Давлат тест марказининг махсус дастурига киритилишини таъминлайди.

 

16 апрелгача лойиҳа билан танишиш, унинг муҳокамасида иштирок этиш, ўз шарҳлари, фикр-мулоҳазалари ва таклифларини қолдириш мумкин.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-14
  • USD:12699.85 (+0.00) сум
  • EUR:13694.25 (+0.00) сум
  • RUB:139.02 (+0.00) сум