Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Қандай қилиб иш ҳақи тўловида ходимларнинг кредитлари ва қарзларини ҳисобга олиш мумкинХодимларга фоизсиз қарзлар бериш мумкинмиCovid-19 учун тестларни олиб кириш ва реализация қилишда ҚҚС тўлаш зарурмиМҲХС бўйича ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатлари кимга қоплаб берилади
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Бизнесни рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун сабаблар рўйхатини кенгайтиришни режалаштиришмоқда

Бизнесни рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун сабаблар рўйхатини кенгайтиришни режалаштиришмоқда

23.08.2021

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида муҳокама учун Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини  такомиллаштириш  тўғрисида"  2016 йил 28 октябрдаги ПҚ–2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамаси қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

 

Ўзгартиришлар тадбиркорлик субъектларини  давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ҳамда миллий ва хорижий валютада банк ҳисобварақларини очиш тартиб-таомилларига дахл қилади.

 

Шунингдек, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун қуйидаги асослар билан тўлдириш таклиф қилинмоқда:

  • юридик шахснинг манзилини ўзгартириш билан боғлиқ қайта рўйхатдан ўтказишда юридик шахснинг БҲМнинг 300 бараваридан ортиқ солиқ қарзи мавжудлиги ёки амалга оширилган товар айланма ёхуд товарлар импорти бўйича реализация ҳажмининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилмаганлиги, шунингдек, солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатларда топширмаганлиги;
  • улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчаларни қайта рўйхатдан ўтказишда, муассиснинг муассислар рўйхати ўзгаришига розилиги мавжуд эмаслиги.

 

Шунингдек, Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотлар берилганлиги учун ундириладиган йиғимлар ставкаларига ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_