Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Блогерлар ҳуқуқларини қонун билан мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда

06.08.2019

Рус тилида ўқиш

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҚҲТБТ порталида айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги лойиҳани жойлаштирди.

 

«Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонунда «блогер» тушунчасини қуйидаги тарзда кенгайтириш таклиф этилмоқда: хабар ва материалларни тўплаш, таҳлил қилиш, таҳрирлаш, тайёрлаш ва тарқатиш билан шуғулланувчи ҳамда уларни ахборотдан фойдаланувчилар томонидан, шу жумладан, муҳокама қилиши учун Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига жойлаштирувчи жисмоний шахс.

 

Ҳозирда блогер жамоатчилик-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа тусдаги ахборотларни улардан фойдаланувчилар томонидан, шу жумладан, муҳокама қилиши учун Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига жойлаштирувчи жисмоний шахс.

 

Шунингдек блогернинг ҳуқуқларини аниқ баён этиш ҳамда у қонун ҳужжатлари билан журналистларга тақдим этилган ҳуқуқлардан фойдаланаётганини аниқлаштириб олиш таклиф этилмоқда.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга журналистнинг қонуний профессионал фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жазо чоралари назарда тутилган моддани киритиш таклиф этилмоқда. Бунда унинг сўровига ахборотни (ҳужжатларни) тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд била туриб ёлғон ёки нотўғри ахборот тақдим этиш, шунингдек журналистга тазйиқ ўтказиш, унинг профессионал фаолиятига аралашиш ҳақида сўз бормоқда. Бунинг учун фуқароларга ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солинади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Константин Мосин.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум