Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Божхона аудити: камерал ва сайёр шаклда

05.09.2020

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталига ДБҚ томонидан ишлаб чиқилган Божхона аудитини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

 

Ҳужжат Президентнинг 5.06.2020 йилдаги «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6005-сон Фармони ижросини таъминлашга қаратилган.

 

Низом лойиҳаси қуйидаги вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган:

  • ташқи савдони ривожлантириш ва товарларни тегишли божхона режимига чиқаришни тезлаштириш;
  • божхона тўловларининг тўғри ҳисобланганлиги ва ундирилганлигини таъминлаш;
  • ваколатли шахснинг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини ўрганиш;
  • хавфни бошқариш соҳасидаги божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш;
  • ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини рағбатлантириш;
  • божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш.

Божхона аудити мақсади қуйидагилардан иборат:

  • товарларни муайян божхона режимига жойлаштиришнинг қонунийлигини аниқлаш;
  • божхона декларациясида кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мослигини текшириш;
  • божхона юк декларациясида расмийлаштирилган товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН кодига мувофиқ тўғри таснифланганлигини текшириш;
  • божхона тўловларининг тўғри ҳисобланиши ва ундирилишини таъминлаш.

 

Низомда божхона аудити қайси ваколатли шахсларга нисбатан ўтказилиши кўрсатилган.

 

Божхона аудити мақсадларидан келиб чиқиб божхона аудити камерал ва сайёр шаклда ўтказилиши мумкин. Низомда камерал божхона аудитини ўтказиш тартиби белгиланган, бундай шаклдаги текширув ўтказиш асослари тартибга солинган. Камерал божхона аудитини ўтказиш муддати 10 иш кунидан ошмаслиги керак. Жойларда божхона аудитини ўтказиш муддати 30 кундан ошмаслиги лозим. Иккала шаклдаги текширув тўхтатиб туриладиган ҳолатлар тартибга солинган ҳамда улар муддатларини белгилаш тартиби қайд этилган.

 

Низом лойиҳасида жойларда камерал аудит ва сайёр текширув ўтказилиши тўғрисида олдиндан хабардор қилиш шакллари, шунингдек текширув мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ваколатли шахслардан сўраладиган ҳужжатлар рўйхати келтирилган.

 

Низомда алоҳида бобда сайёр божхона текширувини ўтказиш учун ваколатли шахсларнинг объектига мансабдор шахсларнинг тўсиқларсиз кириши учун шароит яратиш масаласи, ваколатли шахслар объектга киришига йўл қўйилмайдиган ҳолатлар баён этилган, шунингдек ваколатли шахс мансабдор шахсни ўз объектига киришини асоссиз равишда рад этганда тегишли баённома тузиш тартиби қайд этилган.

 

Ушбу Низомни самарали амалга оширишни таъминлаш мақсадида Божхона қўмитасига Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда божхона аудитини амалга оширишда ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш тавсия этилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
 

Мирёқуб Ҳайдаров.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум