Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бюрократияни бартараф этиш учун нималарни амалга оширишни режалаштиришмоқда

12.12.2020

Рус тилида ўқиш

Президентнинг “Аҳоли ва тадбиркорларга енгилликлар яратиш ҳамда бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва муҳокама учун ҚҲТБТ порталида эълон қилинган.

 

Давлат хизматлари кўрсатишда бюрократия, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш учун 2021 йил 1 мартдан бошлаб шундай тартибни белгилаш таклиф этилмоқдаки, унга асосан:

  • фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан ҳамда юридик шахсларнинг почта манзилидан (жойлашган еридан) қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш, хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида кўрикдан ўтиш ва транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш экстерриториал тамойил бўйича амалга оширилади;
  • нотариал ҳаракатларни амалга оширишда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими орқали олинади;
  • тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларга давлат хизматларидан фойдаланиш учун белгиланган йиғим ва давлат божи тўловларини тўлашда юридик шахснинг вакилидан нақд пул шаклида тўловни амалга оширишга рухсат берилади;
  • давлат хизматлари марказлари орқали хизматлардан фойдаланишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ортиқча тўланган тўловлар, шунингдек тезлаштирилган тартибда давлат хизмати кўрсатилмаганлиги учун қўшимча ундирилган йиғимлар суммаси соддалаштирилган тартибда Давлат хизматлари агентлигининг (кейинги ўринларда – Агентлик) бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир иш куни ичида қайтарилади. Бунда қайтариб берилган суммалар Агентлик томонидан тегишли ваколатли органлардан регресс тартибида ундириб олинади;
  • давлат хизматларини кўрсатишда ариза ёки унга илова қилинган ҳужжатларда тўғрилаш мумкин бўлган хатолар мавжуд бўлса ёхуд талаб қилинган ҳужжатлар етишмаса ваколатли орган давлат хизматини кўрсатишни рад этмасдан, уларни тўғрилаш учун аризачига имконият ва муддат беради. Бунда аризани кўриб чиқиш муддатини ҳисоблаш хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш учун ваколатли орган томонидан берилган вақт давомида тўхтатиб турилади;
  • давлат хизматини кўрсатиш натижасида бериладиган ҳужжатлар QR-код (матрик штрихли код) қўйиш орқали берилганда уларнинг дубликатларини бериш тартиби бекор қилинади. Бунда фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ушбу ҳужжатлар электрон кўринишда ЯИДХП орқали чекланмаган миқдорда бепул олинади;

 

Давлат хизматлари агентлиги юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ягона ваколатли орган этиб белгиланади, бундан ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш мустасно. Ҳужжат билан 2021 йил 1 мартдан бошлаб:

  • давлат органлари, давлат муассасалари, банклар ва кредит бюролари, шунингдек ХУМШ, матлубот кооперативи, ишлаб чиқариш кооперативи, қишлоқ хўжалиги кооперативларини давлат рўйхатидан ўтказиш Агентлик томонидан амалга оширилиши
  • хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш Агентлик томонидан интернет тармоғи орқали соддалаштирилган тартибда амалга оширилиши таклиф қилинмоқда.

 

Бундан ташқари, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб давлат ва хўжалик бошқарув органлари, давлат муассасалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жисмоний шахслардан қуйидаги фактларни тасдиқловчи:

  • руҳий касалликлар бўйича ёки диспансер наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
  • манзил-маълумот ахбороти;
  • фуқаронинг номида шахсий уй-жой ва солиқ қарзи бор ёки йўқлиги;
  • солиқ тўловчи жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги талаб қилишни бекор қилишни режалаштиришмоқда.

 

Шунингдек, қуйидаги ҳужжатларни талаб қилишни бекор қилишни режалаштиришмоқда:

  • шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
  • шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;
  • тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;
  • кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхалари;
  • меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари;
  • иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномаларини талаб қилиш бекор қилинсин.

 

Ишга қабул қилиш жараёнида ҳужжатларни олиш зарурати мавжуд бўлганда, улар маълумотларни бериш учун масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотларидан сўраб олинади.

 

2021 йил 1 апрелдан бошлаб 16 ёшга тўлган шахсларга идентификация ID-карталари бериш уларни давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш ҳамда фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш билан бир вақтнинг ўзида амалга оширилади.

 

2021 йил 1 июлдан бошлаб солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамидан (ЖШШИР) фойдаланган ҳолда амалга оширишга ўтиш ва шу муносабат билан алоҳида тартибда СТИР бериш ва фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишни бекор қилинади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16