Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

Диний ташкилотларни рўйхатга олишни соддалаштирмоқчилар

24.08.2020

Рус тилида ўқиш

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун (янги таҳрири) лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилиб, муҳокама қилиш учун тақдим этилди.  

 

Қонун лойиҳасининг асосий мақсади – Оммавий инсон ҳуқуқлари декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан кафолатланган виждон ва дин эркинлигига бўлган ҳуқуқни таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш. 

 

Янги таҳрирдаги Қонун лойиҳаси 6 боб, 49 моддадан иборат бўлиб, унда амалдаги Қонун билан солиштирганда қуйидаги ўзгартириш ва янгиликлар назарда тутилган: 

  • қонуности ҳужжатлар билан тартибга солинадиган муносабатлар тўғридан-тўғри амал қилувчи ягона қонунга бирлаштирилган;
  • виждон эркинлиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва принциплари белгиланган;
  • ушбу соҳадаги ваколатли давлат органларининг вазифа ва функциялари чегаралари аниқ белгиланган;
  • диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш тартиб-таомили соддалаштирилган, хусусан: 
  •  
    • тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилган;
    • уларни нотариал ва бошқа шаклларда тасдиқлашга доир талаблар бекор қилинган;
    • давлат хизматлари тўлиқ электрон шаклда кўрсатилиши назарда тутилган;
    • рўйхатга олишни рад этиш учун асослар аниқ белгиланган.

 

Виждон эркинлигини таъминлаш мақсадида Қонуннинг янги таҳририда амалдаги Қонундаги бир қатор талаблар бекор қилинди, хусусан:

  • диний ташкилотни ташкил этиш учун маҳалла фуқаролари йиғинларининг розилигини олиш тартиби бекор қилинди;
  • диний ташкилотни рўйхатга олиш учун зарур бўлган ташаббускорлар сони 100 нафардан 50 нафаргача камайтирилди;
  • диний таълим муассасаларида диний таълим берувчи шахслар учун маҳаллий бошқарув органининг розилигини олиш талаби бекор қилинди;
  • диний ташкилотни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати уч ойдан бир ойгача қисқартирилди;
  • диний ташкилот устави ва унинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини олиш тартиби бекор қилинди.

 

Қонун лойиҳасида қуйидагилар ҳам қайд этилган:

  • виждон эркинлигини таъминлашнинг асосий принциплари;
  • диний ташкилотларнинг ҳуқуқий мақоми, уларнинг фаолиятини ташкил этиш асослари;
  • диний ташкилотни ташкил этиш тартиби;
  • диний ташкилотни рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш тартиби.

 

Янги қонун лойиҳаси билан белгиланган қоидалар Ўзбекистон халқаро шартномалари талабларига тўла мувофиқ келади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.


Баҳодир
Қаюмов.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_