Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота
  • www.norma.uz
  • Қонунчиликдаги янгиликлар
  • Юридик ва жисмоний шахслар томонидан диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатишга қўйиладиган талаблар белгиланди

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатишга қўйиладиган талаблар белгиланди

15.04.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2022 йилдаги “Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 180-сон қарори қабул қилинди.

 

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ:

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш жамиятда конфессиялараро тотувлик ҳамда диний бағрикенглик бузилишига олиб келадиган, диний зўравонлик ва бошбошдоқликка чорлайдиган ғоялар ҳамда қарашлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида диншунослик экспертизасининг ижобий хулосаси олингандан кейин амалга оширилади;
  • диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

 

Қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

  • юридик ёки жисмоний шахслар томонидан диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, ушбу материалларни олиб кириш ва тарқатишга қўйиладиган талаблар;
  • диншунослик экспертизасини ўтказиш учун ваколатли органга мурожаат қилиш тартиби;
  • диншунослик экспертизасини ўтказиш шартлари, муддатлари ва диншунослик экспертизаси хулосасини расмийлаштириш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.